Смартфонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Смартфонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Универсал ва замонавий смартфонлар ўзининг енгиллиги ва қулайлиги билан аудио-плэер, телефон, соат, калькулятор, будильник ва бошқа кундалик қурилмалар ўрнини босмоқда. Энди, деярли ҳар бир инсон ёши, маданияти ва дид хусусиятларидан қатъи назар, ушбу қурилмалар ҳақида гапириб бериши мумкин. Аммо биз сизни смартфонлар ҳақида ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган қизиқарли фактлар билан таништириб ўтамиз.

• 2016 йилда бир миллиарддан ортиқ смартфон сотувга чиқарилган. 2017 йилнинг биринчи ярмида эса 647 миллион дона смартфон ишлаб чиқарилган.

• Смартфонларнинг энг қиммат деталлари экран ва хотираси ҳисобланади.

• Ҳар ўнинчи фойдаланувчи, ҳатто хаёлини севги банд қилганда ҳам, смартфонини қўлидан қўймайди.

• Жанубий кореялик мутахассислар томонидан смартфон сабабли “рақамли эси пастлик“ деб аталувчи касаллик пайдо бўлиши аниқланган. Агар фойдаланувчи смартфонга ружу қўйса, диққатни жамлаш қобилиятини йўқотиши исботланган.

• Ҳар йили смартфонларга 20 миллиарддан ошиқ иловалар юкланади.

• Бугунги кунда Ҳиндистонда ҳожатхоналардан кўра кўпроқ смартфонлар мавжуд.

• Финлар “смартфонни улоқтириш“ номли янги спорт турини яратишди. Бу спорт замонавий гаджетларга қарамликдан қутулиш мақсадида ўйлаб топилган.

• Японлар душ қабул қилаётганда ҳам смартфондан фойдаланишади.

• Германия канцлери Ангела Меркел 2 та смартфондан фойдаланади.• Ҳар қандай смартфон асосини операцион система ташкил этади.

• Бугунги кунда, смартфон харидида инсонлар қурилманинг мустаҳкамлигига эмас, балки дастурий таъминотига кўпроқ эътибор беришади.

• “Смартфон“ атамаси Ericsson корпорацияси томонидан ўзининг янги Ericsson R380s телефонини номлаш мақсадида 2000 йилда ўйлаб топилган.

• Биринчи смартфоннинг нархи 900 доллар бўлган.

• “Смартфон“ атамасини сўзма-сўз таржима қилганда “аққли телефон“ маъносини англатади.

• Смартфонда астронавтларнинг Ойга етказилишини таъминловчи компьютерга қараганда анча катта ҳисоблаш қуввати мавжуд.

• Номофобия - бу смартфонсиз қолишдан қўрқиш.

• Смартфон учун олинган патентлар 250 мингдан ортиқ.

• Статистикага кўра, бир инсон бир кунда ўртача 110 марта смартфонига қарайди.

• Японияда смартфонларнинг катта қисмини сув ўтказмайдиган турлари ташкил этади.

• Смартфон фойдаланувчиларининг 65 фоизга яқини унга дастур юкламайди.

• Тахминан, америкаликларнинг 47 фоизи смартфондан фойдаланмасдан бир кун ҳам яшай олишмайди.

• Биринчи смартфон тижорий тач-девайс бўлиб, уни бармоқ ёки ручка орқали бошқариш мумкин эди.

• Биринчи энг юпқа смартфон Кореяда ишлаб чиқарилган гаджет бўлиб, унинг қалинлиги атиги 6,9 миллиметр бўлган.• Биринчи смартфоннинг оғирлиги 400 граммни ташкил қилган.

• Смартфондаги қўнғироқларга жавоб беришдан қўрқиш телефонофобия касаллиги дейилади.

• Дунёда смартфонларнинг атиги 2 тури энг қимматлари ҳисобланади. Бу — Vertu гаджети ва мижозга мослаштирилган iPhone.

• Бир йилда бир смартфонда ўртача 1140 та қўнғироқ амалга ошади.

• Дунёдаги биринчи смартфон биринчи мобил телефондан 20 йил ўтиб чиқарилган.

• Ҳиндистоннинг қишлоқ зоналарида 100 миллион инсонда смартфон мавжуд.• 64% ёшлар “дўстимники билан бир хил“ тамойилида ўзларига смартфон танлашади.

• Бразилияда йил давомидаги смартфонлар савдосининг жадал ўсиши кузатилмоқда. Савдоларнинг ўсиҳ ҳажми тахминан 120% ни ташкил қилади.

• Ёшларнинг тахминан 83% и смартфондан фотоаппарат сифатида фойдаланишади.

• Бир йилда Британияда бир ўспирин томонидан 18 мингга яқин хабар юборилади.

• Ҳар учтадан бир киши смартфон харидидан олдин дўстлари билан маслаҳатлашади.

ЎҚИНГ: Компьютерлар ҳақида қизиқарли фактлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.