Интернет ҳақида қизиқарли фактлар

Интернет ҳақида қизиқарли фактлар

Яқинда Бутунжаҳон интернет тармоғи ўзининг 30 йиллигини нишонлади, ҳозирда тармоқдаги мавжуд сайтлар ва маълумотлар сони шунчалик ошганки, уларни санаш жуда ҳам мушкул. Интернет бизнинг ҳаётимизга жуда чуқур кириб борди, ҳаттоки ҳозир сиз мақолани ўқиб турган вақтингизда ҳам сиздан ташқари бир неча юз миллион киши интернетдан фойдаланмоқда.

Ушбу мақолада бутунжаҳон “ўргимчак тўри“ ҳақида қизиқарли маълумотларни тўпладик. Ишонаверинг, сиз бу фактларни аввал эшитмагансиз.

1. Биринчи график браузер “Mosaic“ 1993 йилда Иллинойс университети мутахассислари томонидан чиқарилган.2. Дунёдаги биринчи онлайн веб-сайт http://info.cern.ch 1991 йил 6 августда яратилган. У 153 сўздан иборат битта веб-саҳифадан иборат бўлган.

3. Интернетга уланган қурилмалар сони сайёрадаги одамлар сонидан кўпроқ.

4. 2014 йил июль ойи бошидаги worldwidewebsize.com маълумотларига кўра, индексланган саҳифалар сони 3,32 миллиардни ташкил этади.

5. Ҳар соатда тахминан 4200 та янги домен номлари индексланади.

6. Барча интернет фойдаланувчиларининг ярмидан кўпи Facebook'да ўз аккаунтларига эга.7. Дунёда атиги 7 шахсда оммавий ахборот воситаси бўлган “интернет калитлари“ мавжуд. Калитларнинг ҳар бири смарт-карта жойлашган махфий қутига киришни таъминлайди. Ушбу еттита смарт-картани бирлаштириб, ICANN маълумотлар базасига киришга имкон берувчи мастер-калитни олиш мумкин. Қачонки интернетни глобал даражада бузишга уриниш бўлса, мастер-калит Интернетни қайта ёқишга имкон беради.

8. Интернет биринчи 50 миллион фойдалананувчисини 5 йилда тўплаган. Телевидениега эса бунинг учун 13 йил керак бўлган эди.

9. Шимолий Корея фақат ҳукумат амалдорлари ва ҳарбийлар интернетга кириш имконига эга бўлган ягона мамлакатдир.

10. Интернетдаги барча қидирувларнинг деярли 1/3 қисми эротик материаллар ва порнографияни қидиришга йўналтирилган.

11. Барча электрон почта хабарларининг 75 фоиздан ортиғи спамдир. Фойдаланувчилар томонидан уларнинг атиги 6% очилади.12. Дунё бўйлаб ҳар дақиқада тахминан 15 соатлик видеоматериал YouTube'га юкланади.

13. Энг қиммат домен номи Vacationrentals.com. У 2007 йилда 35 миллион долларга сотилган.

14. Интернетга асосланган технология 1960 йилларда пайдо бўлган, у Массачусетс технология институтида ишлаб чиқилган. Arpanet деб номланувчи биринчи компьютер тармоғи эса ҳукумат мақсадлари учун яратилган.

15. Биринчи смайликни юбориш Кевин Маккензи номи билан боғлиқ (1979 йил). У жуда содда кўринишда бўлган :-). Бизга таниш 🙂 эса 3 йил ўтиб пайдо бўлган.

16. Интернет фойдаланувчиларининг ярмидан кўпи Осиёда истиқомат қилишади.

17. Онлайн танишиш токчаси ҳар йили бир миллиард доллардан кўпроқ фойда келтиради. Америка Қўшма Штатларида барча эр-хотинларнинг деярли 19 фоизи интернетда танишишган.

18. Интернетда ҳар дақиқада 70 та янги блог пайдо бўлади.

19. Дунёдаги энг катта интернет-кафе Нью-Йоркда жойлашган. Бу эрда бир вақтнинг ўзида 800 компьютер фойдаланувчиларга хизмат қилади.20. “Интернет нарсалар“ - бу унга уланган гаджетларга асосланган ҳолда тармоқнинг бир қисмига берилган ном. Интернетнинг технологияларга кириб бориши шу даражага етдики, ҳатто Wi-Fi'га уланиш имконияти бўлган музлатгичлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Смартфонлар ҳақида қизиқарли фактлар