Samsung Galaxy S11: тақдимот санаси, дисплей ва камераларнинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Samsung Galaxy S11: тақдимот санаси, дисплей ва камераларнинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S11 линейкаси смартфонларини кейинги йил февраль ойида тақдим қилиши кутилаётган эди ва берилган энг сўнгги хабарларга кўра эса, флагманларнинг тақдимот маросими 11 февраль санасида бўлиб ўтади. 

Бу ҳақида Galaxy S11 мавзусидаги ёпиқ мажлисда иштирок этганини таъкидлаётган (Грециянинг MatrixLife медиа компанияси вакили) Ник Оикономоу маълум қилди. Бу ҳақида GSMArena хабар бермоқда.

Тақдимот санаси билан бирга, Оикономоу Galaxy S11, S11e ва S11+ ларнинг бир қатор техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотни ўртоқлашди.

Унинг айтишича, S11 сериясига Exynos 990 чипи ўрнатилади ва албатта, Snapdragon'ли талқин ҳам чиқади. Учала қурилманинг барчаси 25 ваттли тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлади ва қадоқ таркибида ҳам 25 ваттли қуввтлагич-адаптер бўлади. 

Galaxy S11'нинг оддий SIM картали ва eSIM (элетрон-SIM) картали версиялари бўлади ва S11+ да 5G тармоғи қўллаб-қувватланади.Ой бошида, ишончли инсайдерлардан Evan Blass S11 ва S11+ ларга мос равишда 6.7“ ва 6.9“ дисплейлар ўрнатилиши ҳақида маълумот берган ва S11e ёки 6.2“, ёки 6.4“ панелли бўлишини тахмин қилган эди. Оикономоу ҳам бу хабарларни тасдиқлаб, S11 ва S11+ ларда экраннинг янгиланиш частотаси 120Hz бўлиши ҳақидаги маълумотни қўшимча қилиб қўйди.

Бундан ташқари, смартфонларга марказда жойлашган айлана тирқишли селфи камера ўрнатилади, дисплей эса SAMOLED бўлиши мумкин.

Линзалар борасида эса Оикономоу S11 ва S11+ тўрт камерали модулга эга бўлиши ва асосий камера 108МП бўлишини айтди. Бундан чиқди, бешинчи камера борасидаги сал илгарироқ қилинган тахминлар ўзини оқламади.

Модул таркибига, шунингдек, 10х йўқотишларсиз ва 100х гибрид зумли 48 мегапикселли телефото линзаси ҳам киради.

ЎҚИНГ: Мана, Samsung Galaxy S11 қандай бўлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!