Samsung Galaxy Note10+ билан танишамиз

Samsung Galaxy Note10+ билан танишамиз

Бўлимлар:
1. Умумий маълумот ва қадоқ таркиби;
2. Дизайн ва корпус;
3. Лаборатория синовлари;
4. Синтетик тестлар ва ишлаши;
5. Камера сифати, интерфейси;
6. Муқобиллар, афзаллик ва камчиликлари.

Ўтган йилги Galaxy Note 9 мижозлар кутган даражада бўлмади: унинг Note8'дан фарқи унчалик ҳам катта бўлмаган эди. Шунга қарамай, смартфон яхши кутиб олинган, сабаби нима қилса ҳам, у Note флагмани-да. Бу йилги Note10 ва Note10+ лар эса Samsung'нинг ноанъанвий флагманларидан бўлди ва ўз ўрнида анчагина баҳсларга ҳам сабаб бўлди.
Қизғин муҳокамаларга асосий сабаб 3.5 миллиметрли аудио жекнинг олиб ташлангани бўлди. Ҳа, Samsung қулоқчин уясидан воз кечган энг охирги смартфонсозлардан бўлди — Note10 ҳам, унинг Plus талқини ҳам аудио жекдан маҳрум этилди. Хайриятки, microSD карта уяси олиб ташланмади.

Бундан ташқари, ишқибозлар Note10+ барча жиҳатлар: аккумулятор автономлиги, дисплей, камера сифати, қувватланиш тезлиги ва одатдагидек, S-Pen борасида анчайин такомиллашган смартфон бўлишини кутади.

Техник маълумотлари:

Ўлчамлари, вазни ва корпуси: 162.3 х 77.2 х 7.9 мм; 196 грамм; олд ва орқа панелда қайрилма Gorilla Glass шишаси; металлдан ишланган ён томон ҳошияси.
Экран: 6.8 дюймли динамик AMOLED, резолюцияси: 1440 х 3040 пиксел, бўйига ва энига нисбати: 19:9; ~498 пиксел/дюйм; HDR10+ қўллаб-қувватланиши.
•Чипи (бозорга қараб фарқланади): Exynos 9825 (7 нанометрли) (Европа, Ўрта Шарқ, Африка/Лотин Америкаси давлатларида): саккиз ядроли (2х2.73 GHz Mongoose М4 & 2х2.4 GHz Cortex-А75 & 4х1.9 GHz Cortex-А55); Mali-G76 MP12.
Snapdragon 855 (7 нанометрли): саккиз ядроли асосий процессор (1х2.8GHz & 3х2.4GHz Kryo Gold & 4х1.7GHz Kryo 485 Silver); Adreno 640 график процессори.
Хотира сиғими: 12ГБ тезкор, 256/512ГБ доимий UFS 3.0 стандартидаги хотира.
Операцисон тизими: Android 9.0 Pie асосидаги One UI.
Орқа камераси: кенг (асосий): 12 мегапиксел, 1/2.55" линзаси, f/1.5-2.4 диафрагмаси, 26 миллиметрга тенг фокус узунлиги (77° кўриш майдони), қўш пиксел PDAF, OIS. Телефото: 12 мегапиксел, 1/3.6" линзаси, 52 мм га тенг фокус узунлиги (45° кўриш майдони), PDAF, OIS. Ўта кенг бурчакли: 16 мегапиксел, f/2.2 диафрагма, 12 мм га тенг фокус узунлиги (123° кўриш майдони), доимий фокус, сатҳ маълумоти учун 3D парвоз вақти (ToF) видеографика матрица (VGA) камераси.
Олд камераси: 10 МП, f/2.2, 26 мм (кенг), 1.22µм, қўш пиксел PDAF, 2160p резолюцияда сониясига 30 кадрли видео ёзув.
Аккумулятори: 4 300 мА/соат, Power Delivery орқали 45 ваттли қувватлаш (қадоқдаги адаптер 25 ваттли бўлади).
Бошқа: 1 терабайтгача бўлган microSD карта қўллаб-қувватланиши; 15 ваттли симсиз Тезкор Qi/PMA зарядлаш; бошқа смартфонни 9 ваттда симсиз қувватлаш; S-Pen ручкаси; ультратовушли экраности бармоқ изи сканери; NFC; FM радио (фақат АҚШ ва Канада учун чиқарилган талқинида); Stereo карнайлар, Samsung DeX қўллаб-қувватланиши (компьютер амалиёти).

Юқоридаги маълумотлардан ўзингиз ҳам кўриб турганингиздек, смартфондаги энг катта ўзгаришлардан бири бу экран ҳажми ва камера тирқишидир. Ён томон қайрилма ҳошийлари ҳамда юқори ва пастки томондаги ингичка ромлар сабаб ишлаб чиқарувчи корпусга анчайин катта ҳажмли экранни сиғдира олган. Смартфон дизайни борасидаги энг сўнгги трендларнинг кучли ишқибози бўлганларга эса тирқиш камера Galaxy S10'лардаги каби четки томонга эмас, балки ўртага жойлаштирилганлиги ёқиб тушади.
Ўзгаришларни ёқтирмайдиганлар Note10+ дан беҳафсала бўлган бўлса ҳам, қурилма ҳақиқий кучли девайс эканлиги ва 2019 йилги трендларга (фақат ижобий трендларга бўлмаса ҳам) мос эканлигини рад этиб бўлмайди. Лекин хулоса чиқаришдан олдин, қани, кўрайликчи, смартфон инсайдерлар синовида ўзини қанчалик яхши кўрсатар экан. У ёғи бир гап бўлар.

Қадоқ таркиби

Смартфон ўта нафис дизайнли қора қутида сотилади ва унинг ичида сиз кутган деярли ҳамма нарса бор. Деярли дейишимизга сабаб шуки, одатий айлана жекли қулоқчинни USB-C портга улаб берадиган адаптер йўқ; уни алоҳида харид қилишингизга тўғри келади.

Хўп, энди қадоқда бор компонентларга ўтсак. Ишлаб чиқарувчи смартфон билан бирга қуйидагиларни тақдим қилади: Power Delivery 3.0 стандартини қўллаб-қувватловчи ҳар икки томони USB-C бўлган кабель ва шу стандартдаги 25 ваттли қувватлагич-адаптер ва AKG қулоқчин.Шундай қилиб, бизнинг Samsung'дан ягона шикоятимиз атиги 5 долларлик аудио донглни қадоқ таркибига қўшиб қўймаганлигида. Ҳа, айтганча, қурилмангизнинг қувватланиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланмоқчи бўлсангиз, 45 ваттли тезкор қувватловчи адаптер учун ҳам алоҳида маблағ сарфлашингизга тўғри келади.
Кейинги бўлим: Дизайн ва корпус

Хулоса

8.8балл

Дизайн

Аккумулятор

Камера

Процессор

Нархи

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz (Note10) UZS 9 480 000.00 Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Катта экран
  • Тезкор қувватлш технологияси
  • Ўзига хос S-Pen

 Камчилиги

  • Жонли видеода боке эффекти яхши эмас
  • Камера бозордаги энг яхшиси эмас
  • Ўта қиммат
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!