Huawei нега куракда турмайдиган сўзлар билан Apple’ни ҳақоратлади?

  •   DiMaX
  •  1358
  •  30.11.2019 13:53

Huawei нега куракда турмайдиган сўзлар билан Apple’ни ҳақоратлади?

Технологик компаниялар ўз реклама постерларида рақибларининг маҳсулотлари устидан кулишлари, масхара қилишлари каби ҳолатлар учраб туради. Бироқ ижтимоий тармоқда улар бир-бирига очиқдан-очиқ сўкиниб турса ғалати бўлар экан...

ЎҚИНГ: Samsung энди Huawei’ни масхара қилишга ўтди: нишонда – Mate 30 флагманлари!

Куни кеча Huawei компаниясининг Бразилия бўлинмаси киберҳужумга учради. Унинг Twitter-аккаунтини бузиб кирган хакерлар Huawei номидан куракда турмайдиган ҳақоратли сўзлар ёзишган.

Huawei Mobile BR саҳифасида хитойлик техногигантнинг асосий рақибларидан бири – Apple шаънига ҳақоратлар ёғдирилган бир неча твит чиққан.

Табиийки, Huawei ходимлари аллақачон ушбу постларни ўчириб ташлашган ва компания фойдаланувчилардан узр сўраган. «Шунингдек, биз жамоатчиликни ва рақобатчиларни ҳурмат қиламиз ҳамда бирор компания томонидан ҳар қандай тажовузкорона изоҳлар бўлишини маъқулламаймиз», дейилади хитойлик гигант баёнотида.

Айни дамда ушбу бузғунчиликни амалга оширган хакерларни топиб жазолаш учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei бирйўла Samsung ва Apple’ни масхаралади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!