Galaxy S11’ни эсдан чиқаринг – ўрнига Galaxy S20 тайёр!

  •   DiMaX
  •  2809
  •  25.12.2019 10:23

Galaxy S11’ни эсдан чиқаринг – ўрнига Galaxy S20 тайёр!

Етакчи смартфонсоз ўзининг Galaxy S11, Galaxy S11e ҳамда Galaxy S11+ флагманларини тақдимотга тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Яқиндагина биз уларнинг ташқи кўринишини фош этувчи «жонли» суратларни эълон қилгандик.

ЎҚИНГ: Galaxy S11 флагманлари эртароқ намойиш этилади – MWC 2020’ни ҳам кутмаймиз!

Лекин таниқли тармоқ информатори Ice Universe кеча – 24 декабрда Twitter орқали кутилмаган чиқиш қилди. Ўз твитида у шунчаки «Galaxy S20» деб ёзган – бор-йўғи шу!

Бундан англашиладики, Samsung ўзининг флагман смартфонлари туркумини Galaxy S11 деб эмас, балки буёғига Galaxy S20, Galaxy S30... тарзида номлайди. Нима ҳам дердик, Ice Universe юқоридаги иккинчи твитида таъкидлаганидек, «2020 йилда Galaxy S20» – зўр янграйди!

ЎҚИНГ: Идеал эмас, лекин арзон: Galaxy Note 10 Lite нархи ва хусусиятлари, намойиш куни аниқ бўлди

Бу хабарнинг тасдиғи Ҳиндистон стандартлар бюроси маълумотлар базасида пайдо бўлди. Унга кўра, мамлакатнинг ушбу регуляторида Samsung Galaxy S20 флагмани SM-G980F модел рақами билан рўйхатдан ўтган.

Тахминларга кўра, флагман уч хил версияда, яъни Galaxy S20, Galaxy S20e ва Galaxy S20 Plus моделлари сифатида тақдим этилади. Шунингдек, Ҳиндистон регулятори унинг 5G тармоғини қўлловчи ҳамда 4G’гача бўлган стандартларда ишловчи версиялари мавжудлигини тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: Speedtest синови: Samsung, Apple ва Huawei – қай бирида интернет энг тезкор?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!