Смартфонингизда Speedtest бўлса, энди бошқа VPN-илованинг кераги йўқ!

  •   DiMaX
  •  2903
  •  26.12.2019 13:34

Смартфонингизда Speedtest бўлса, энди бошқа VPN-илованинг кераги йўқ!

Интернет тезлигини ўлчовчи  Speedtest  сервиси соҳиби – Ookla компанияси энди Speedtest VPN номли сервисни ҳам ишга туширди. Ушбу янги VPN-сервис компания iOS ҳамда Android-қурилмалар учун тақдим этган Speedtest иловаларининг ўзига жорий этилган.

ЎҚИНГ: VPN нима ўзи?

Speedtest VPN хизмати ҳам деярли барча VPN мобил иловалари каби ишлайди: унда уланишни инициациялаш тугмачасини босиб, VPN орқали боғланишни тасдиқлайсиз. Кейин смартфонингиздаги барча трафик Speedtest сервери орқали ўтади.

Унинг бошқа VPN хизматларидан устунлиги – тезликнинг юқори эканлигидадир. Зеро, Speedtest трафикни оптимизациялаш учун юкламани сайёранинг турли ҳудудларида жойлашган серверлари ўртасида тақсимлайди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда нечанчи ўринда?

Бета-тест босқичида Speedtest VPN чекланмаган миқдорда бепул фойдаланиш мумкин, аммо бу давр тугагач, янги шартлар амал қилади. Унда пулли обунани расмийлаштириб, чексиз фойдаланишингиз мумкин бўлади; тўловсиз эса унинг VPN-сервери орқали ойига фақат 2 гигабайтгача трафик ишлата оласиз.

Ookla компаниясидан таъкидлашларича, Speedtest VPN фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини ёзиб олмайди ва трафигини сақламайди. Бу маълумотларга ҳатто унинг ходимлари ҳам кира олишмайди.

Агарда сиз ҳам Speedtest VPN сервисини синаб кўрмоқчи бўлсангиз, айфонга мана бу, Android-смартфонга эса мана бу ҳаволалар орқали Speedtest иловасини юклаб (ёки янгилаб) олинг.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда VPN ва Proxy’дан фойдаланганлик учун жазо белгиландими?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.