CES 2020 тадбирида Samsung «сунъий одам» тақдим этади! (+расмий видео)

  •   DiMaX
  •  1159
  •  28.12.2019 10:24

CES 2020 тадбирида Samsung «сунъий одам» тақдим этади! (+расмий видео)

Жанубий кореялик гигант NEON номли янги маҳсулот тайёрлаётгани ҳақида бир неча кундан бери миш-мишлар юради, аммо унинг айнан нима экани ҳозиргача аниқмас. Samsung унинг одатий «сунъий идрок»ка эга овозли ёрдамчи эмаслигини, балки бутунлай бошқача бир янгилик эканини таъкидлаётир.

ЎҚИНГ: АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

«Сунъий интеллект»га асосланувчи янги маҳсулотни Samsung STAR Labs лабораторияси тайёрламоқда. NEON учун Twitter’да очилган аккаунт кеча – 27 декабрь куни «NEON = сунъий инсон» деган қисқагина твит эълон қилди:

Компаниянинг айтишича, унинг смартфонлари ва бошқа қурилмаларида Bixby овозли ёрдамчиси ишлашда давом этаверади, NEON унинг ўрнини эгалламайди.

ЎҚИНГ: Speedtest синови: Samsung, Apple ва Huawei – қай бирида интернет энг тезкор?

Шунингдек, унинг YouTube’даги каналида мана бу расмий видео эълон қилинган:

Samsung ушбу маҳсулотини 7–10 январь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES 2020 кўргазмаси доирасида намойиш этмоқчи. Шунингдек, компания мазкур тадбир доирасида яна Galaxy Note 10 Lite ҳамда Galaxy S10 Lite смартфонларини ҳам тақдим этиши мумкин.

ЎҚИНГ: 128 ГБ хотирали Galaxy A30s смартфонини ҳаттоки унинг 64 ГБлигидан ҳам арзонга олиш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!