Энг оммабоп 10 смартфон (3-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (3-ҳафта)

Samsung ўзининг Galaxy S20 линейкасини яқин кунларда тақдим этади. Қурилмалар ҳақида сизиб чиқаётган маълумотлар техноишқибозлар эътиборини ўзига қарата олди.

Шундай қилиб, илк поғонада Galaxy S20 Ultra флагмани турибди. 

Ундан кейинги ўринда ҳам Samsung смартфони — Galaxy A51. Ушбу гаджет ҳам «ака»си каби ўта муваффақиятли бўладиган кўринади.

Топ учталикни Xiaomi Redmi Note 8 Pro якункаб берган бўлса, яна бир Самсунг флагмани Galaxy S20+ тўртинчиликдан жой олди.

Кейинги ўринда эса Xiaomi Redmi Note 8 турибди. Рўйхатнинг қуйироғида эса Galaxy A71 ва Galaxy S10 Lite турибди.

Xiaomi Mi Note 10 Pro саккизинчи, ундан кейин эса Galaxy A50 ва Galaxy Note10 Lite турибди.

iPhone 11 Pro Max, Sony Xperia 5 Plus'лар билан эса хайрлашдик.

Шундай қилиб, чартимиздан Samsung'нинг 7 та, Xiaomi'нинг эса 3 та смартфони жой олди.

Samsung Galaxy S20 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Samsung Galaxy S20+ 5G
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Ҳamsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy S10 Lite
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Mi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A50
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy Note10 Lite
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (2-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!