Узоқ кутилган Pocophone F2 ҳафсалани пир қилди! (+«жонли» расмлар)

  •   DiMaX
  •  1976
  •  21.01.2020 11:06

Узоқ кутилган Pocophone F2 ҳафсалани пир қилди! (+«жонли» расмлар)

Xiaomi корпорацияси яқинда Pocophone’ни мустақил бренд тарзида ажратган ва унинг иккинчи смартфони чиқишини тасдиқлаган эди. Кутилаётган янги қурилма Pocophone F2 ёки Pocophone X2 (Poco X2) деб номланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi сир тутаётган яна бир арзон флагманни Geekbench фош этди!

Куни кеча Ҳиндистон стандартизация бюроси (BIS – Bureau of Indian Standards) маълумотлар базасига Poco брендига мансуб M1912G7BI рақамли модел киритилгани маълум бўлди. Бу эса ўтган йилнинг августида намойиш қилинган 300 долларлик Pocophone F1 смартфонининг давомчиси тез орада тақдим этилишидан дарак беради.

Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор: корпорациянинг Redmi K30 қурилмаси ҳам Хитойда шунга ўхшаш – M1912G7BC модел рақами остида рўйхатга олинган эди. Бундан чиқди, Pocophone F2 дегани мутлақо янги модел бўлмасдан, Redmi K30’нинг Ҳиндистон учун ребрендинг қилинган варианти экан!

ЎҚИНГ: Янада арзон Redmi K30 5G сотувга чиқди – Realme «дамини олсин»!

Ҳиндистонлик таниқли информатор Мукул Шарма (Mukul Sharma) таъкидлаганидек, 2020 йилги илк Pocophone ёки Poco смартфони – шунчаки корпусида бренди қайд этилган Redmi K30 бўлиб чиқяпти. Миш-мишларга қараганда, бу Pocophone F2 ёки Pocophone F2 Lite бўлиши ҳам мумкин.

Бунинг устига, шу пайтгача номаълум бўлган Pocophone F2 Lite моделининг «жонли» суратлари ҳам интернетда пайдо бўлди:

Қуйидаги расмда эса модел номи – Poco F2 Lite аниқ кўрсатилган:

Демак, Xiaomi бу смартфонини яқин орада тақдим этса керак, янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Redmi энг оммабоп смартфонини янада арзонлаштирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!