OnePlus 8'лар муддатидан аввалроқ тақдим этилади

OnePlus 8'лар муддатидан аввалроқ тақдим этилади

2020 йилнинг биринчи ярмида фойдаланувчилар қайси флагманни кўпроқ кутишмоқда? Кимдир Samsung Galaxy S20'ни айтади, Xiaomi мухлислари Xiaomi Mi 10 учун овоз беришади, Huawei мухлислари эса P40'ни эслаб ўтишлари аниқ. Афтидан, Хитойнинг энг яхши флагмани унвонига OnePlus 8 ҳам даъвогарлик қила оладиганга ўхшайди.

Ҳозирда “саккизлик“ устида иш олиб борилмоқда ва сўнгги маълумотларга кўра, иш одатдаги жадвалдан тезроқ ва муваффақиятли давом этмоқда. Таниқли инсайдер Ишан Агарвалнинг хабар беришича, OnePlus 8 ва OnePlus 8 Pro ҳамда Lite версияси шу йилнинг март ёки апрель ойларида тақдим этилиши керак. Унинг маълум қилишича, бу йил компания ранглар палитрасини кенгайтиради ва ҳар икки флагман янги турдаги яшил тус олади.

Олдинги маълумотларга кўра, OnePlus 8 ва OnePlus 8 Pro OLED панеллари, Snapdragon 865 чипи, камида 8GB тезкор, 128/256GB доимий хотира ва 64МП+20МП+12МП бўлган учта камерага эга бўлади. “Саккизлик“нинг асосий версиясида 4000 мА/соат аккумулятор, 30 ваттли тезкор зарядлаш, 120 GHz частотали 6,5 дюйм диогоналдаги дисплей ва 32 мегапикселли олд камера бўлади.

Pro версияси 6,7 дюймли экран, 4500 мА/соат батарея, 32 мегапиксел + ToF сенсорли селфи модули билан жиҳозланган бўлиб, IP68 тоифасидаги сувга чидамлилик ва тезкор 50 ваттлик тезкор зарядлаш имкониятларини ўзида мужассам этади.

OnePlus 8 Lite эса Dimensity 1000 процессори, 90 GHz частотали 6,4 дюйм диогоналли экран, 16 мегапикселли олд камера, 4000 мА/соат батарея, 30 ваттли тезкор зарядлаш ва 48 МП+16 МП+12 МП орқа камералар билан жиҳозланади.

ЎҚИНГ: OnePlus 8 Lite'нинг рендерлари билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!