Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Ўйин яратувчилар даромадининг катта қисмини мобил сегмантдан ва айниқса илова ички харидларидан топади.

2018 йилда мобил бозор 68.5 миллиард долларга баҳоланган эди, бозор улушининг катта қисми (54.9 миллиард) смартфонлар, 13.6 миллиарди эса планшетларга тегишли.Кейинги йилларда мобил сектор кенгайиши, браузер ва компьютер ўйинлари камайиши, консоллар эса барқарор қолиши тахмин қилинмоқда.Айни дамда, ўйин яратувчилари даромадининг аксар қисми iOS қурилмаларидан келади, бироқ 2023 йилга қадар Android'дан келувчи фойда Apple'дан тушувчи маблағдан баланд бўлиши кутилмоқда. 

Clash of Clans (Қабилалар тўқнашуви) АҚШда (кунлик даромад бўйича) энг кўп фойда келтирувчи iPhone ўйини бўлган бўлса, Fortnite кейинги ўриндан жой олган.Clash финляндлиялик Supercell номли дастурчи компания томонидан яратилган. Supercell Clash Royale'ни ҳам яратган.

Ўйинлардан тушувчи маблағнинг катта қисми, яъни 40% дан ортиқроғи ички харидлардан келади. 30% дан ортиқ ортиқ пул видео рекламалардан олинади. Виртуал реаллик (VR) ҳали ҳам оммалаша олмаяпти, сабаби VR ускуналар сотиб олиш кўпчилик геймерларга қимматга тушади. Бошга тақилувчи VR ускуналарининг энг катта ишлаб чиқарувчилари орасида HTC учинчи ўринда бўлган. Дастлабки икки ўринни Sony ва Facebook эгаллаган.

ЎҚИНГ: Ишлаётган ҳолдаги PlayStation 5 интерфейсини илк бор «жонли» кўрсатишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!