Samsung Galaxy A71 ва A51 ҳақида яхши янгилик бор!

Samsung Galaxy A71 ва A51 ҳақида яхши янгилик бор!

Samsung ўзининг ўрта тоифадаги Galaxy A71 смартфонини ўтган декабрда тақдим қилган эди. Айтилишича, компания қурилманинг 5G варианти устида ҳам ишламоқда. 

Янги смартфон даставвал АҚШ ва Хитойда, кейинчалик эса бошқа ҳудудларда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Икки йирик давлатдан ташқарида сотилувчи вариантнинг модель рақами SM-A716B бўлади. 

Бироқ SM-A716B қайси бозорларда сотилиши ҳозирча номаълум, аммо Австралия, Янги Зеландия ва бир қатор Европа давлатлари Samsung'нинг режасига киритилган бўлиши керак.

A71 билан бирга, компания A51'нинг ҳам 5G талқини устида ишламоқда. Exynos 980 СоC ва 6ГБ RAM га эга янги модель ўтган ой Geekbench синовидан ўтган.

Эътибор беринг, юқоридаги маълумотларнинг барчаси норасмий манбалардан олинган ва Samsung томонидан ҳозирча тасдиқланмаган. 

Батафсил маълумот учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ўз вақтида 1G ҳам қиммат бўлган!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.