Galaxy S20 смартфонларида 120Hz@QHD+ резолюцияси пайдо бўлади

Galaxy S20 смартфонларида 120Hz@QHD+ резолюцияси пайдо бўлади

Samsung'нинг янги Galaxy S20 серияларидаги 120Hz дисплей янгиланиш даражаси уларнинг ажойиб хусусиятларидан биридир. Бироқ буни ишга туширишда 120Hz ва QHD рендерларини танлаш керак бўлади, чунки режим фақат FullHD ўлчамига қадар мавжуд.Янги хусусиятга кўра, 120Hz@QHD режими дастурий таъминот янгиланиши орқали келади. Аккумулятор қувватини максимал тежаш учун смартфон қайси илова ишлаб туришига қараб автоматик тарзда 60 ёки 120Hz даражага ўтади.

Ушбу миш-миш S20'да олинган скриншот сабаб тарқалди. Тасвирда қурилма янги прошивкада ишлаётгани ва экраннинг Динамик янгиланиш частотаси опциясини танлаш мумкинлиги кўриниб турибди.Тахминларга кўра, агар телефон ҳарорати 42°C даражадан ошиб кетса ёки телефон қуввати 5 фоиздан кам қолса, экран янгиланиш даражаси 60Hz га тушади. Шунингдек, Google Харита ёки камера иловаларидан фойдаланилганида ҳам янгиланиш даражаси пасаяди.

Бунинг асосий сабаби 120Hz частотаси кераксиз бўлган пайитда аккумулятор қувватини тежашдир.

Барча фойдаланувчилар хоҳлаётгандек ечимлар йўқ бўлган бир пайтда, янги Динамик режими фойдаланувчиларга ўз қурилмаларининг ҳақиқий имкониятларидан фойдаланиш имкониятини берадиган тўғри йўналишдаги қадамга ўхшайди. Ушбу прошивка қачон келиши ҳақида ҳанузгача бирон бир маълумот йўқ, лекин янги тафсилотлар чиқишини кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Display Mate синовида янги рекорд қўйилди