Huawei Mate Xs ҳақидаги маълумотлар билан танишинг

Huawei Mate Xs ҳақидаги маълумотлар билан танишинг

Гарчи ўтган йил осон ўтмаган бўлса-да, Huawei бу йилни яхши ҳолатда кутиб олди. 2020 йил компания учун янада мураккаб бўлиши кутилмоқда, аммо Huawei барча қийинчиликларга тайёр эканлигини ва уларни шараф билан енгишга аҳд қилганини айтди.

Коронавирус MWC 2020 кўргазмасини ўтказишга тўсқинлик қилди, кўргазмада Huawei ўзининг йиғиладиган Mate Xs смартфонига дунё эътиборини жалб қилиши керак эди.

Шунга қарамай, компания ушбу қурилмасини онлайн-конференция режимида тақдим этмоқчи. Mate Xs компания биринчи авлод йиғма смартфонининг такомиллаштирилган версияси бўлади.Тармоқнинг таниқли информатори @RODENT950 янги маҳсулотнинг аввалги аждодидан қандай жиҳатлари билан фарқ қилишини ёритишга қарор қилди.

Биринчидан, асосий эътибор Kirin 990 5G чипини ўрнатишга қаратилган. Шунингдек, смартфон яхшиланган ошиқ-мошиқ механизми ва 65 ваттли SuperCharge тезкор қувватланишга эга бўлади.

Компания, шунингдек, экран ҳимоясини кучайтиришга ҳам эътибор қаратган.

Смартфонга янада катта ҳажмли батарея ҳам ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, Huawei видеоконференцияси 23 февраль куни бўлиб ўтади. Унда йиғиладиган смартфонга қўшимча равишда янги MatePad Pro планшети ва MateBook сериясидан ноутбуклари ҳам тақдим қилиниши мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei P40/P40 Pro'лар TENAA'да

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!