Эксперт аниқлик киритди: «микроволновка» ва смартфон – саратонга сабабми?

  •   DiMaX
  •  2290
  •  29.02.2020 13:12

Эксперт аниқлик киритди: «микроволновка» ва смартфон – саратонга сабабми?

Замонавий гаджетларнинг кишиларда саратон (рак) касаллигини келтириб чиқариши ҳақида турли-туман фикрлар мавжуд. Жумладан, ушбу касалликнинг юзага келишида уяли телефон, қулоқчин сингари девайсларнинг таъсири ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Смартфон радиацияси сичқонда саратонни келтириб чиқарди, одамда-чи?

«Царьград» нашри айни шу масала бўйича медицина фанлари номзоди, онколог мутахассис – Михаил Ласков билан суҳбатлашган. Унинг тўлиқ матни билан мана бу ерда (рус тилида) танишиш мумкин, қуйида эса олимнинг бу борадаги фикрларини лўнда ҳолида келтирамиз.

Саратонни кўпчилик замонавий цивилизация хасталиги, деб ҳисоблайди, аммо бу нотўғри, дейди онколог. Унинг таъкидлашича, кўкрак, ошқозон, тери раки ва саратоннинг бошқа турларига ҳатто Гиппократ ишларида ҳам тавсиф берилган. Яъни, «мобил телефонлар ва микроволновкалар давридан аввал ҳам одамлар саратондан ўлишган». Бундан ташқари, олимлар барибир бу икки тур гаджетдан тараладиган нур ва саратоннинг юзага келиши ўртасида боғлиқлик топа олишмаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонлари кучли радиация тарқатиши қанчалик тўғри?

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳаттоки соғлом турмуш тарзи ҳам саратон пайдо бўлиши хавфини бартараф эта олмайди.

«Лекин бу – ўз соғлиғиига қарамай қўявериш керак, дегани эмас. Масалан, ортиқча вазнга эга кишилар саратоннинг 13 тури бўйича хавф гуруҳига киради», дея таъкидлайди Ласков.

Яна битта кенг тарқалган хато фикр – саратон кексаларнинг хасталиги эканлигидир, дейди эксперт. Гарчи бу касалликка чалинишда ёш ҳам муҳим омил бўлса-да, рак ёшларда ҳам учрайди.

ЎҚИНГ: Нанороботлар саратонни даволашга ёрдам беради

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!