Xiaomi'га коронавируснинг ҳам кучи етмади!

Xiaomi'га коронавируснинг ҳам кучи етмади!

Redmi K30 флагман линейкаси декабрь ойида тақдим қилинган эди ва орадан кўп вақт ўтмай ушбу смартфонлар жами 1 миллион донадан ортиқ сотилди.

Компаниянинг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали хабар беришича, K30 ва K30 5G қурилмалари савдоси умумий ҳисобда бир миллион дона смартфондан ошган.

Ажабланарлиси шундаки, COVID-19 эпидемияси сабаб бозордаги савдолар кескин сусайганига қарамасдан, Redmi ушбу натижага эриша олган.Redmi K30 ва Redmi K30 5G смартфонлари 10 декабрь куни расман тақдим қилинганди. Қурилмаларнинг ҳар иккисига ҳам 120Hz янгиланиш частотага эга дисплей ва 64 МПлик тўрт камерали модул ўрнатилган. 

Snapdragon 730G чипида ишловчи Redmi K30'нинг савдолари тақдимотдан кейиноқ бошланган бўлса, Snapdragon 765G'ли 5G вариант деярли бир ойдан сўнг, яъни 7 январдан дўконларда пайдо бўлганди.

Айни дамда, 6/64ГБ хотирали Redmi K30 нархи 230 доллардан, 5G муқобилининг нархи эса 285 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган икки ҳамёнбоп – Redmi Note 9 Pro ва Realme 6 Pro флагманларининг илк жанги!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.