Apple жаримага тортилиши мумкин

Apple жаримага тортилиши мумкин

Apple компанияси жарима тўлашига тўғри келиши мумкин. Франциядаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳида Apple'га қарши даъво қилинди ва бу масала бўйича бугун ҳукм чиқарилиши керак.

Француз маҳкамаси Apple компаниясини Франция антимонопол қоидаларини бузган ҳолда маҳсулотларни сотишда айбламоқда. Ҳозирча, компания айнан нима билан айбланаётгани номаълум. Агар Apple қонунни бузганликда айбдор деб топилса, жарима миқдори қанча бўлиши ҳам аниқ эмас. Табиийки, Купертино концерни барча айбловларни инкор этмоқда.

Аввалроқ, Франция истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идораси Apple'ни қурилмалар ишида сусайиш ҳақида фойдаланувчиларга хабар бермаганликда айблаб, унга 25 миллион евро жарима солган эди. Бундан ташқари, француз амалдорлари Google'ни ноаниқ реклама қоидаларидан фойдаланишда айбдор деб топишган ва унга 150 миллион евро миқдорида жарима солган эди.

Францияда Apple'га қарши иш 16 март куни кўриб чиқилади. Бугун компания томонидан қандай шартлар ва қоидалар бузилганлиги ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишимиз мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларда бош камера модули – Redmi K30’да қўлланган датчик!