Huawei P40 Pro Premium Edition'нинг техник жиҳатлари билан танишинг

Huawei P40 Pro Premium Edition'нинг техник жиҳатлари билан танишинг

Huawei март охирида Huawei P40 флагманларининг янги авлодини тақдим этишни режалаштирмоқда. Янгилик атрофида кўплаб миш-мишлар пайдо бўлмоқда.

Худди шундай, Huawei P40 Pro Premium Edition характеристикаси борасидаги маълумотлар ошкор қилинди.Номидан ҳам кўриниб турибдики, ушбу модель энг кучли жиҳатларга эга бўлади. Мавжуд маълумотларга кўра, олд панель 3160 × 1440 пиксел кенгликдаги 120Hz частотали янгиланиш ва 6,7 дюймли OLED дисплейига эга бўлади.

Панелнинг ён томонлари букилган. Юқори чап бурчакда олд камера учун 32 мегапикселлик бир хил ўлчамдаги иккита линза мавжуд.

Орқа корпус керамикадан ясалган бўлиб, асосий камеранинг бешта тасвир сенсори билан жиҳозланган тўртбурчак модулдан иборат.

Асосий сенсор 52 мегапикселлик линза бўлиб, унга 40МП кенг бурчакли датчик ёрдам беради. Шунингдек, қурилма 8 мегапикселлик телеофото ва 3 карра оптик зумларга ҳам эга. Ушбу модулни 10 карра оптик зумли перископ модулга эга ToF сенсори тўлдиради.Huawei P40 Pro Premium Edition Kirin 990 5G чипида ишлаб, 12ГБ тезкор, 512ГБ доимий хотира ва Google иловаларисиз Android 10'га асосланган EMUI 10 интерфейсига эга.

5 500 мА/соатли аккумулятор 50 ватт тезкор қувватланиш ва 27 ватт симсиз қувватланиш имконига эга. Huawei P40 Pro Premium Edition сотувининг бошланиши апрель ойи бошига тўғри келади. Смартфон нархи Европа учун 1199 — 1299 евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei P40 тизери чиқди. Камера бўртмаси жуда катта

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.