Huawei P40 ва P40 Pro'ларнинг техник жиҳатлари билан танишинг

Huawei P40 ва P40 Pro'ларнинг техник жиҳатлари билан танишинг

Тармоқда жорий ҳафтада анонси режалаштирилган ва фойдаланувчилар томонидан қизғин кутилаётган Huawei P40 ва P40 Pro флагман камерафонларининг батафсил характеристикаси пайдо бўлди.

Маълумотлар билан ҳинд информатори Ишан Агарвал Twitter ижтимоий тармоғида ва 91Mobiles тематик ресурсида улашди. Иккала модель ҳам асосий датчики 50 мегапикселлик камера ва Kirin 990 5G платформаси билан жиҳозланган.

Huawei P40 Pro 5G 6,1 дюймли экран, 50 + 16 + 8 мегапиксел датчикли Leica Ultra Vision асосий камераси, 32 мегапикселлик олд камера, 30 каррагача рақамли зум, Huawei XD Fusion Engine расм ишловини яхшилаш ва 3 800 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.Huawei P40 Pro эса 6,58 дюймли экран, 50 + 40 +12 мегапикселлик ва ToF датчикли тўртталик Leica Ultra Vision асосий камераси, 50 каррали SuperSensing зум, телефото модули учун стабилизация, қўшимча чуқурлик датчикли 32 мегапикселлик иккита олд камера, Huawei XD Fusion Engine расм ишловини яхшилаш, 40 ватт тезкор ва 27 ватт симсиз қувватланиш хусусиятига эга 4 200 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

Шунингдек, анча ишончли инсайдерлардан бири 40 ваттлик симсиз зарядлагич ҳақида ҳам хабар берган. Аммо, Агарвалнинг фикрига кўра, бу қувватлагич Huawei P40 Pro+ учун чиқарилади, қолган моделлар эса 27 ваттлиги билан кифояланади. Huawei P40 сериясининг тақдимоти 26 март куни онлайн-трансляция форматида ўтказилади.

ЎҚИНГ: Huawei P40 Pro Premium Edition'нинг техник жиҳатлари билан танишинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!