Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Камера борасидаги сезиларли ўзгаришлар

Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Камера борасидаги сезиларли ўзгаришлар

Бўлимлар:
1. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Кириш

2. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Дизайн

3. Лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги, аудио сифати

4. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Қадоқдан Android 10 ва One UI 2

5. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Камера борасидаги сезиларли ўзгаришлар

Galaxy A51'га анчайин ўзига хос камера модули ўрнатилган.

Асосий камера сифатидаги 48 мегапикселлик Quad Bayer линзаси ҳозирда мавжуд ўрта тоифадаги моделларнинг 10 тадан 9 тасига қўйилмоқда. Бунга қўшимча, 12МП ультра кенг бурчакли камера ўрнатилган. Samsung, шу пайтгача флагман бўлмаган ҳар қайси моделга ультра кенг линза сифатида 8 мегапикселлик датчикдан фойдаланаётган эди. Демак, қаҳрамонимиздан бошлаб бунга чек қўйилди.

Бошқа компаниялар яқиндаги объектлар тасвури учун 2МП макро камерадан фойдапанаётган бир пайтда A51'га 5МП сенсор қўйилиши ўзига хос жиҳатдир. Ушбу линза бозордаги аксарият макро камераларга нисбатан анчайин узун ҳам бўлиб, фокус узунлиги 25 миллиметрга тенг. Шу учун ҳам телефонни тасвирга тушираётган субъектга яқин олиб шарт эмас.Бундан ташқари, орқа камера модулида 5 мегапикселлик яна бир камера ҳам бўлиб, бу фойдаланувчига сатҳни ўлчашга, компанияга эса (очиғини айтганда) смартфонни маркетинг қилишга хизмат қилади.

Олд томонда ўтсак, айлана тирқиш ичида 32 мегапиксел резолюцияли Quad Bayer селфи камерасини кўрамиз.

Камера иловаси, One UI 2.0 билан тақдим қилинган бир неча ўзгаришларни инобатга олмаганда, бошқа ҳар қандай Samsung смартфонидаги каби дизайнга эга.Функция жиҳатидан эса, оддий камера иловаси билан ўхшаш. Экранни ўнг ёки чапга суриш билан мажуд режимлардан бирини танлаш мумкин. Бундан ташқари, режимларнинг жойлашиш тартибини ўзгартириш ёки баъзи режимларни олиб ташлаш имкони ҳам мавжуд. Тепага ёки пастга томон свайп қилиш билан эса орқа ва олд камералардан бирини фаоллаштириш мумкин бўлади.

Созламалар иконкаси эса ойнанинг юқори чап бурчагида жойлашган бўлиб, у ердан камераларни назорат қилиш мумкин бўлади. Одатдагидек, видео резолюцияси, тўр чизиқлари ва геотгеларни мана шу созламалар қаторидан топиш мумкин бўлади. Шунингдек, Манзара оптимазерини ёқиб/ўчириш ва HDR'ни автоматик/«ручной» ишлашини белгилаб қўйиш мумкин.

Pro режимига тўхталсак. Ўрта тоифа қурилмаларидан кутилганидек, Pro режими ҳақиқий Pro эмас. Фақатгина ISO (100-800 оралиғида), экспозиция компенсацияси (0.1EV босқичда -2/+2EV) ҳамда оқ баланслардан бирини танлай оласиз холос. Тасвирга олиш тезлиги ёки «ручной» автофокус мавжуд эмас.

Тасвир сифати

Galaxy A51 билан сифатли расмлар ҳосил қилиш мумкин, лекин қойилмақол деб бўлмайди. Камераларнинг динамик диапозони анчайин яхши ва паст ёруғикда ҳам етарлича даражада сифатли тасвирлар ҳосил қила олади. Қаҳрамонимиз билан олинган расмлар тиниқ чиқсада, текис чизиқлар, шу жумладан, дарахт шохлари ёки майсалар унчалик ҳам тиниқ чиқмайди. Хиралик даражаси эса , умуман олганда, анча паст. Тасвирлар ранги ва сатурация ўртасида мувозанат ҳам яхши сақланган.Агар хоҳласангиз, 48МП режими ҳам бор. Бу режимнинг амалий аҳамияти кам бўлиб, фақатгина олинаётган файл ҳажмини каттайтиради холос — қурилмангизда кўпроқ МБ эгалланади.Ультра-кенг бурчакли камера эса A50'дагига қараганда бир қадар такомиллаштирилган ва у билан тасвир ўткирлиги ва деталларга бойлигига эришиш мумкин. Динамик диапозон ҳам сезиларли даражада яхшиланган. Бу эса ўрта тоифа смартфон учун яхшигина кўрсаткичдир.Ваҳоланки, паст ёритилган майдонда олинган расмларни юқори баҳолаб бўлмайди. Асосий камера расмларни хира олади, ранглар эса бироз десатурацияланган. Динамик диапозон эса қониқарли.Тунги режим эса A41'нинг паст ёруғилкдаги муаммоларини маълум даражада бартараф этсада, бу режим билан 8МП ҳажмли расмлар ҳосил қилинади.

Портретлар

Galaxy A51 камераси билан олинган портретларни ижобий баҳолаш мумкин. Субъектни аниқлаб, фондан ажратиш ҳам яхши ишлайди. Жонли фокус режимида ҳам HDR мавжуд. Инсонлар эмас, предметлар портрерини ҳосил қилаётганингизда ҳам Жонли фокус ишлашини яхши деб айтиш мумкин.

Макро камера

Galaxy A51'нинг махсус макро камераси бошқа смартфонларга номигагина қўйилган линзалардан кўра самаралироқ ишлайди. Ушбу модул билан деталларга бой тасвирлар яратиш мумкин. Аммо, бу камеранинг фокуси ўзгармас тоифа бўлгани сабаб, тасвирга тушираётганингизда қўлингиз ҳам, расмга тушаётган шахс ҳам қимирламаслиги керак. Акс ҳолда, шувалган тасвир олинади холос.

Селфи камера

Номаълум сабабларга кўра, A51 билан олинган селфилар 12 мегапиксел резолюцияга эга. Одатда, Quad Bayer линзалари 4 та пикселни бирлаштириб, 1 та пиксел ҳосил қилади, яъни расм катталиги мантиқан олиб қараганда 8МП бўлиши керак. A60 ва A70'ларда ҳам худди шундай эди. Бизнингча, 32МП расмни биннинг йўли билан 8МПга айлантиради ва кейин яна 12МПга кўтаради; бундан мақсад фақатгина сонларни катталаштириш бўлиши мумкин — маркетинг ҳийласи. 32 мегапиксел режими ҳам бор, лекин режим ёнганда HDR'дан фойдаланиб бўлмайди.

Расмлар сифатини эса ижобий баҳолай мумкин: ранглар ёрқин, дианмик диапозон эса кенг. Селфи камерада олинган расм учун деталлар ҳам анчагина яхши.

Видео

Galaxy A51 4K@30 гача видеолар ёза олади. Қизиғи, смартфон билан 1080p@60fps видео олиб бўлмайди.

2160p видеолар 48Мбит/сония, 1080п лар эса 17 Мбит/секунд тезликда ёзилади. Аудио эса 256 кбит/сонияда ёзилади.

Гаджетнинг видео сифати ўрта тоифа смартфонларига хос. Асосий камерада олинган видеоларда ранглар ва контраст уйғунлиги кўзга ташланди. Видеода динамик диапазон ҳам анча сифатли.

Зум қилинганда эса 4K ўлчамли видеонинг сифати анчайин ёмонлашади. Бундай пайтда 1080p (Full HD) видео тури анча сифатли ва тиниқроқ чиқади.

Ультра-кенг бурчакли камерада олинган видеоларни асосий камерада олинган видеолар билан таққосласак, кенг бурчакли камерада олинган видеодаги ранглар ювилиб кетган, шунингдек, видео контрасти ҳам бироз пастроқ эканини сезамиз. Бироқ булар видео сифатига катта таъсир кўрсатмайди. Бунга қўшимча равишда эса, камера яхши динамик диапазонга эга ва ажойиб тасвирларни олишга қодир.

4K видео турида стабилизация мавжуд эмас, бироқ A51'нинг икки орқа камерасининг 1080p видео турида стабилизация мавжуд. Ультра-кенг бурчакли камерада юриб олинган видеолар барқарор ва силкинишлар унча кўзга ташланмайди. Асосий камера ҳақида гапирадиган бўлсак, юраётган вақтда камера фокусни жамлашга ҳаракат қилади. Лекин бу ғалати эффектлар яратиб видео стабилизациясини ёмонлашишига сабаб бўлади.

«Super Steady» функцияси бироз ҳафсалани пир қилади, чунки у 30 кадрдан фарқли ўлароқ, 25,5 кадр тезликда видеога олади ва ультра-кенг бурчакли камерадан олинган оддий стабиллаштирилган видеоларга қараганда унчалик барқарор эмас.

Бу ерда Samsung Galaxy A51 ва унинг рақобатчилари видеода таққосланган.

Бу ерда эса селфи камерада 4K видеога олиш қобилиятини кўрсатувчи қисқа видео берилган.

ЎҚИНГ: Қиёс: Galaxy A51 vs Galaxy A50

Хулоса

8балл

Умумий баҳо

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!