Интернетдаги кузатувчилардан ҳимоя қилувчи энг ишончли браузер қайси?

Интернетдаги кузатувчилардан ҳимоя қилувчи энг ишончли браузер қайси?

Куни кеча Safari браузерининг 13.1 версияси чиқарилди. Янги браузерда учинчи томон кукиларини блоклаш хусусияти куcаҳйтирилган бўлиб, бу билан фойдаланувчиларнинг веб-фаолияти кузатиб борилишининг олди олинади.

Шундай қилиб, Apple'нинг веб-браузери учинчи томон кузатувчилардан ҳимояланиш учун энг яхши танловга ва учинчи томон кукиларини бутунлай блокловчи илк браузерга айланди.

Браузерга киритилган сўнгги ўзгаришлар билан WebKit дастурчилар блогида танишишингиз мумкин, лекин пост веб-дастурчиларга мўлжаллангани учун маълумотлар оддий ўқувчининг тушуниши учун бироз мураккаб.

Қуйида эса асосий маълумотлар билан таништириб ўтамиз. Safari'нинг Кузатувнинг олдини олиш ақлли (ITP) функцияси эндиликда автоматик равишда барча учинчи томон кукиларини блоклайди. 2017 йилда жорий қилинганида, ITP'га бир неча истисно ҳолатлари киритилган эди. Аммо бу вебсайтларга фойдаланувчиларни кузатиш имконини яратиб берган.

Янги версия билан эса барча кукилар бутунлай блокланади ва бунда ҳеч қандай истисно ҳолатига йўл қўйилмайди.

Бу янгиланишлар муҳим қадам ҳисобланади. Умид қиламизки, бошқа компаниялар ҳам келажакда Apple'нинг йўлини тутади. Google'нинг маълум қилишича, компания 2022 йилга қадар Chrome'да ҳам худди шундай функционаллик жорий қилишни режалаштирмоқда. Ваҳоланки, Brave ва Tor каби фойдаланувчи анонимлиги жиҳатидан таниқли бўлган бошқа браузерлар кукилар борасида ҳали ҳам оқсайди.

Safari'дан бошқа браузердан фойдалангансангиз ҳам, қўшимча кенгайтмалар, масалан, VPN орқали веб-фаолиятингизни хавфсиз қилиб олишингиз мумкин. Аммо бу каби функциялар браузернинг ўзида бўлса, нур устига аъло нур бўлади.

ЎҚИНГ: Cookies-файллар нима, уларни нега ва қандай қилиб ўчириш керак?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!