Geekbench ҳали чиқмаган SD865+ процессорли Galaxy Note 20+ 5G’ни тақдимотдан аввал фош этди

  •   DiMaX
  •  1059
  •  02.04.2020 14:40

Geekbench ҳали чиқмаган SD865+ процессорли Galaxy Note 20+ 5G’ни тақдимотдан аввал фош этди

Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларини Samsung ҳали шу йилнинг август ойидагина намойиш қилади. Шунга қарамасдан, уларнинг айрим хусусиятлари ва рендер суратлари чиққан, яна...

ЎҚИНГ: Яширин камерали биринчи Samsung смартфонини илк бор ёқиқ ҳолида «жонли» кўрамиз!

Geekbench сервисида эса аллақачон ушбу смартфонлардан бирини текшириб ҳам кўришди. Модел рақами SM-N986U бўлган мазкур гаджетнинг бозорга Galaxy Note 20+ 5G номи остида чиқиши айтилмоқда.

Синтетик тестнинг якка ядроли синовида у 985 балл, барча ядроларини ишга туширганда эса 3220 балл натижа кўрсатган:

Бенчмарк маълумотлар базасида акс этишича, Galaxy Note 20+ 5G фаблети Android 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Текшириб кўрилган смартфоннинг тезкор хотираси эса 8 гигабайтлик ҳажмга эга.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: 16 ГБ «оперативка»ли Galaxy S20 Ultra кучлими, ёки атиги 4 ГБлик iPhone 11 Pro Max?

Бундан ташқари, ушбу смартфон расман намойиш этилмаган Snapdragon 865+ процессорига эга. Qualcomm уни ҳали шу йилнинг учинчи чорагида тақдим этиши кутилмоқда.

Бир неча инсайдерларнинг хабар беришига қараганда, мазкур чипсет жамланмасидаги юксак самарадор ядронинг частотаси 3.09 гигагерцгача оширилади. Амалдаги флагман – Snapdragon 865 процессорида эса бу кўрсаткич 2.84 гигагерцга тенг.

Galaxy Note 20 туркумидаги планшетофонларнинг бозорга One UI 2.5 график қобиғи билан тақдим этилиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Samsung учта моделдаги флагманлари эгаларини хафа қиладиган бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.