Нархларни солиштирамиз: iPhone SE 2 қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?
Apple ўзининг iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) смартфонини 24 апрелдан савдога чиқарган. Шунгача синаб кўрган журналист ва блогерлар ўз видеотавсифларида уни «ҳамёнбоп блокбастер» дея мақташган, лекин...
ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?
Кузатувчилар иккинчи авлод iPhone SE учун айрим мамлакатларда қандай нархлар белгиланганини таққослаб кўришди. Бунда унинг фақат бошланғич конфигурациядаги – ички хотираси 64 гигабайт бўлган варианти ҳисобланган ҳамда тушунарли бўлиши учун нархлари АҚШ долларида ҳам берилган.
- АҚШ – $399
- Россия – 39 990 рубль (тахминан $537)
- Канада – CAD 599 (тахминан $427)
- Австралия – AUD 749 (тахминан $484)
- Германия – €479 (тахминан $520)
- Франция – €489 (тахминан $530)
- Италия – €499 (тахминан $541)
- Буюк Британия – £419 (тахминан $537)
- БА – AED 1,699 (тахминан $463)
- Гонконг – HKD 3,399 (тахминан $437)
- Хитой – CNY 3,299 (тахминан $466)
- Ҳиндистон – INR 42,500 (тахминан $557)
Кўриб турганингиздек, ўз ватанидан ташқари, iPhone SE 2 смартфони Канада ва Гонконгда нисбатан арзон экан. Россияда унинг нархи Европадаги билан деярли бир хил бўлса, ҳиндистонликларнинг бу борада омади келмаган.
ЎҚИНГ: Смартфон ишлатиш умримиз давомида бизга қанчага тушади?