«Ўзбектелеком» огоҳлантиради: «Республикамизнинг еттита ҳудудида мана шу кунлари алоқада узилишлар бўлиши мумкин»

  •   DiMaX
  •  1340
  •  11.06.2020 18:12

«Ўзбектелеком» огоҳлантиради: «Республикамизнинг еттита ҳудудида мана шу кунлари алоқада узилишлар бўлиши мумкин»

Республикамиз бўйлаб телекоммуникация тармоғини модернизация қилиш бўйича режалаштирилган ишлар олиб борилиши кўзда тутилган. «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг огоҳлантиришича, шу муносабат билан алоқа сифати пасайиши, узилишлар кузатилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Uzmobile иккита тариф режасида янада кўпроқ мегабайтлар беряпти

Хабарга кўра, 2020 йил 15 июндан 25 июлга қадар энг кам юкланган иш соатларида (соат 00:00 дан 06:00 гача) телекоммуникация хизматлари сифатини оширишга қаратилган ишлар олиб борилади.

Ушбу даврда қуйидаги ҳудудларда қисқа муддатли алоқа узилишлари кузатилиши мумкин:

  • 15-17 июнь кунлари – Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида;
  • 21-23 июнь кунлари – Хоразм вилояти ҳудудида;
  • 27 июндан 1 июлга қадар – Самарқанд вилояти ҳудудида;
  • 5-7 июль кунлари – Жиззах вилояти ҳудудида;
  • 11-13 июль кунлари – Наманган вилояти ҳудудида;
  • 17-19 июль кунлари – Фарғона вилояти ҳудудида;
  • 23-25 июль кунлари – Андижон вилояти ҳудудида.

Келтириб чиқарилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейди UZTELECOM.

ЎҚИНГ: Йигирмата сайтга бепул кириш муддати нақ 30 июнгача узайтирилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!