UzMobile'да оператор бўлиб ишлаш учун нима қилиш керак?

UzMobile'да оператор бўлиб ишлаш учун нима қилиш керак?

Таниқли оператор Uztelecom ёки унинг бренди бўлган UzMobile'да Call Center операторига қўйиладиган талаблар билан қуйида танишиб чиқамиз. Маълумотлар компаниянинг расмий сайтидан олинди.

Call Center оператори лавозими мажбуриятлари:

•кириш қўнғироқларини қабул қилиш;
•компаниянинг хизматлари ҳақида маълумот бериш;
•сайтдан мижозлар сўровларини қайта ишлаш;
•потенциал мижозларни жалб қилиш
•янги хизматлар ёки акциялар ҳақида маълумот бериш.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

•аниқ нутқ ва яхши оғзаки тушунтириш;
•мукаммал компьютер билимлари;
•мулоқот ўрната олиш қобилияти;
•ҳиссий барқарорлик;
•мазкур соҳадаги иш тажрибаси ярим йилдан кам бўлмаган.

Иш шартлари:

•Меҳнат Кодекси бўйича расмий ишга жойлашиш;
•Жадвал-график (смена) бўйича ишлаш;
Иш ҳақи суҳбат охирида муҳокама қилинади.

Танловда иштирок этиш учун [email protected] манзили бўйича фотосурат ва бўш иш ўринлари кўрсатилган резюме қабул қилинади. Хат мавзуси сатрида исм-шарифингиз, бўш иш жойи, шунингдек, шаҳарни кўрсатиш зарур.

Демак, агар оператор бўлишга қизиқсангиз ва ўзингизни юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзод, деб ҳисобласангиз, ҳозироқ ишга киришинг. Омад ёр бўлсин!

ЎҚИНГ: UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тариф режалари билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!