Қабул қилувчи телефонида сақланмайдиган SMS юборишни биласизми?

Қабул қилувчи телефонида сақланмайдиган SMS юборишни биласизми?

Beeline ўз мижозларига ажойиб бир имконият тақдим қилади — «SMS Flash» хизмати.

«SMS Flash» хизмати билан сақланмайдиган SMSларни тўғри суҳбатдошингиз экранига юборишингиз мумкин!

Қандай уланиш мумкин?

Хабарни ўқиши учун қабул қилиб олувчи «Очиш» ёки «Ўқиш» тугмаларини босиши шарт эмас, унинг ўзи телефон экранида пайдо бўлади.

SMS Flash қандай юборилади?

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун хабар олдидан *flash# ва пробелдан кейин исталган матнни ёзинг. Масалан: *flash# Салом!

Мазкур хизматнинг яна бир афзаллиги шундаки, бундай хабарлар қабул қилувчининг телефони хотирасида сақланмайди.

SMS юбориш тарифлари амалдаги тариф режасига мувофиқ.

Қўшимча маълумот

- Ҳар қандай SMS пакетлар ёки «SMS Non-Stop» хизмати мавжуд бўлганда, «SMS Flash» юборилаётган вақтда ушбу пакетлар ҳисобидан, улар бўлмаган ҳолатда тариф режасига мувофиқ асосий балансдан ечилади.
- Хизмат фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади.

ЎҚИНГ: Beeline ҳар ойда 4 гигабайтгача бонус беряпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!