Beeline абитуриентлар учун зўр янгилик эълон қилди

Beeline абитуриентлар учун зўр янгилик эълон қилди

Таниқли оператор Beeline Ўзбекистон айни дамда талабаликка ҳаракат қилаётган абитуриентлар учун яхши янгилик эълон қилди.

Компания ўзининг Telegram'даги расмий каналида шундай хабар бермоқда:

«Айни дамда онлайн таҳсил олиш ва онлайн имтиҳонга тайёргарлик кўриш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Шу сабабли Beeline TV'да ҳамкоримиз «Мен Талаба» таълим контенти ишга туширилди!

Бу абитуриентларни бир нечта фанлар бўйича олий ўқув юртларига қабул қилиш учун тайёрлаш учун контент:

• Инглиз тили;
• Математика;
• Кимё;
• Физика;
•Рус тили.

Маълумот учун, «Мен талаба» — бу ҳар бир абитуриент қачон ва қаерда бўлишидан қатъи назар кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришда ёрдам берадиган янги лойиҳа.

«Мен талаба» жамоасига кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали ўқитувчилар, олимпиада ғолиблари ва давлат мукофотлари совриндорлари, шунингдек, ўзларининг янги тажрибалари, билим ва кўникмаларини баҳам кўришдан хурсанд бўлган ёш, ғайратли ва истиқболли магистрлар кирган».

Демак, сизга Beeline TV орқали видео дарсларни томоша қилиб, талабалик сари одимлаш имкони тақдим қилинмоқда. Видео дарсларни кўриш учун бу ерга босинг.

ЎҚИНГ: Beeline ҳар ойда 4 гигабайтгача бонус беряпти!