Мегапиксел нима?

Мегапиксел нима?

Terabayt.uz сайти янги «Бу нима?» рукнини бошлаганини маълум қиламиз. Ушбу рукн доирасида сиз қизиққан саволларга жавоб бериб борамиз.

«Мегапиксел» атамаси тасвир, асосан, рақамли камера ёки камерафонда олинган тасвир ўлчамини англатади.

Мегапиксел бир миллион пиксел демакдир. Рақамли камера ва телефонлар камераси резолюцияси кўпинча мегапикселларда ўлчанади. Масалан, агар бирор-бир камера 12 мегапикселлик бўлса, демак, у жами 12 миллион пикселдан иборат расм олади.

Пикселлар кубсимон шаклда бўлгани ва тўр ҳосил қилгани боис 1 мегапиксел резолюциядаги камерада олинган расм ўлчами энига тахминан 1200 та, бўйига 900 та пикселдан иборат бўлади.

Мегапикселлар қанча кўп бўлса, расмни зум қилаётганда (яқинлаштираётганда) ёки уни кесаётганда тасвир сифати шунча аниқлигича қолади. Баъзи смартфонлар тасвир сифатини йўқотмаган ҳолда, оптик зум линзаси бўлмаганда ҳам расмни яқинлаштириш имконини беради. Бунда, қурилма олинган 23 мегапиксел ўлчамдаги оригинал тасвир ўртасидан 8 мегапикеллик фото қирқиб олади.

Расм мегапиксели қанча катта бўлса, у шунча деталга бой бўлади ва айни вақтда файл ҳажми ҳам шунга мос чиқади. Каттароқ файлни эса бир қурилмадан иккинчисига ўтказиш/улашишга кўпроқ вақт талаб қилинади. Аксарият смартфонларда қуйироқ резолюцияда расм олиш функцияси ҳам бор. Бу, айниқса, қурилмангиз хотира сиғими катта бўлмаганда қўл келади.

ЎҚИНГ: «Давринг ўтди – тур, бегим!»: DxOMark тахтидан Huawei P40 Pro’ни ағдарган янги флагманни қарши олинг! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!