720p, 1080p, 4K нима ва улар ўртасида қандай фарқ бор?

720p, 1080p, 4K нима ва улар ўртасида қандай фарқ бор?

«Бу нима?» рукни давом этади. 720p, 1080p ва 4K'лар тасвир резолюциясини ифодалайди.

720p

Бунда тасвир катталиги энига 1280, бўйига эса 720 та пикселдан иборат бўлади.
Аслида, HD (юқори тиниқлик) формати бўлган 720p видео контент резолюцияси, видеокамеранинг тасвир ёзиш имконияти ҳамда дисплейнинг пиксел ўлчамларини ҳам ифодалайди. 720p, табиийки, 1080p'дан қуйироқ резолюция ҳисобланади ва ундан кўра камроқ деталлга эга бўлади.

ЎҚИНГ: YouTube томоша қилаётиб, мегабайтингизни 15 баравар тежаш йўли бор!

1080p

1080p резолюцияга эга видеода тасвир энига 1920, бўйига эса 1080 та пикселдан таркиб топган бўлади. Баъзи ҳолларда 1080p резолюцияси 1920 х 1080 пиксел бўлган дисплейларни ҳам ифодалайди. Расмлар ҳақида гап кетганда 1080p'га кўзингиз тушса, бу 2 мегапикселни англатаётган бўлади.

ЎҚИНГ: Интернетда видео кўрганда қанча мегабайтингиз сарфланишини биласизми?

4K

4K форматдаги тасвир энига 3840, бўйига 2160 та пикселдан иборат бўлади. Видео ёзув, видео контент ва дисплейга оид термин сифатида 4K'ни яна Ultra HD (UHD) дейиш ҳам мумкин. «4K» атамаси тасвирнинг энига жойлашган пикселлари сонидан олинган. Бироқ 720p ва 1080p'ларнинг номланиши тасвирдаги бўйига жойлашган пикселлар миқодиридан келиб чиққан. 1080p билан таққослаганда, 4K ҳам бўйига, ҳам энига икки карра кўпроқ деталлга эга. Мегапиксел ҳақида гап кетганда, 4K 8 мегапиксел бўлади.

4K'дан кейинги катталикдаги резолюция эса 8K. Бу ҳақда кейинги мақолаларимизда батафсил тўхталиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Мегапиксел нима?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!