Ёмон хабар: Google'нинг оммабоп хизматларидан бири энди пуллик бўлади!

Ёмон хабар: Google'нинг оммабоп хизматларидан бири энди пуллик бўлади!

Google Photos хизматидан яхши хабардорсиз. Ушбу хизматнинг энг муҳим жиҳатларидан бири чекланмаган фото ва видеоларни сиқилган форматда булутга нусхлаш имкониятидир. Аммо Google 2021 йил 1 июндан бошлаб ушбу имкониятлар мавжуд бўлмаслигини эълон қилди.

Келаси йил 1 июндан бошлаб, Google Photos'га жойланган ҳар бир файл 15ГБ хотирага боғлиқ ҳолда ҳисобланади.

1 июндан бошлаб Google Photos'га юкланган барча файллар ҳар бир янги Google ҳисоби учун тақдим қилинадиган 15ГБ стандарт хотира ҳисобидан ҳисобланади. Агар Google One'га аъзо бўлсангиз, файлларингиз ана шу хотирадан ҳисобланади.

Илгари, сиқилмаган “Оригинал“ сифатда жойланган рамларгина 15ГБ хотира ҳисобидан ҳисобланарди. Сиқилган “Юқори“ сифатда жойланган расмлар учун ҳеч қандай хотира ҳисоби юритилмасди. 1 июндан бошлаб эса, буларнинг барчаси тенг устуворликка эга бўлади.

Ушбу янги қоидаларнинг эътиборга молик бир неча жиҳати бор. Аввало, 1 июнга қадар булутга юкланган барча расмлар 15ГБ хотира ҳисобидан ҳисобланмайди. Ушбу ўзгариш фақатгина кўрсатилган санадан кейин юкланган расмларгагина амал қилади.

Шунингдек, сиздан 1 июнданоқ тўловни амалга ошириш талаб қилинмайди. Агар бепул тақдим қилинувчи 15ГБ хотирангиз ҳали тўлмаган бўлса, хизматдан ҳеч қандай тўловларсиз фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Агар бу хотира тўлган бўлса ва хизматдан фойдаланишда давом этмоқчи бўлсангиз, сиздан Google One режаларидан бирини танлаш сўралади.

Агар хизматдан икки ва ундан ортиқ муддат ичида фаол равишда фойдаланмасангиз, Google бир қатор сервислардаги контентларингизни ўчириб ташлаши мумкин.

Агар Pixel смартфон ишлатсангиз, алоҳида белгиланган муддат давомида расм ва видеоларингиз учун чексиз текин хотирадан фойдаланишда давом этасиз.

2021 йил июнга келиб, Google булутга нусхаланган фото ва видеоларингизни бошқариш учун махсус функция тақдим қилади. Бу билан сақлаб қолмоқчи ва ўчириб юбормоқчи бўлган файлларингизни танлашингиз мумкин бўлади. Ушбу функция автоматик равишда қоронғи ёки шувалган расмларни ҳамда катта ҳажмли видеоларни ажратиб кўрсатади.

Ушбу ўзгариш Google Photos'нинг барча платформалардаги, жумладан, Android, iOS ва десктоп фойдаланувчиларига амал қилади.

ЎҚИНГ: Google «бепул» VPN сервисини ишга туширяпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!