Nokia иккита афсонавий телефонини 4G-версияда тақдим этди (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  2401
  •  13.11.2020 13:46

Nokia иккита афсонавий телефонини 4G-версияда тақдим этди (+видеолар)

HMD Global компанияси иккита русумдаги тугмачали телефонига «қайта жон бахш этмоқчи» эканлиги ҳақида ёзган эдик. Ишлаб чиқарувчи уларни Nokia 6300 4G ҳамда Nokia 8000 4G номлари остида намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Машҳур Nokia N95 ҳозирга вақтда яратилса қанақа кўринишда бўларди? (Видео)

Ўз дарида Nokia 6300 модели бизнес-телефон сифатида илгари сурилган ва муваффақиятли тарзда – 35 миллионтадан ортиқ сотилган эди. Nokia 6300 4G унинг дизайнини сақлаб қолган ва тўртинчи авлод уяли алоқа қўллаб-қувватловига ҳам эга бўлган.

Nokia 6300 4G телефони 2,4 дюймлик QVGA экран, VGA камераси, 512 МБ тезкор ва 4 ГБ доимий хотирага эга. Унинг самардорлигига Qualcomm Snapdragon 210 чипи, автономлигига эса 1500 мА/соатлик аккумулятор масъул. HMD Global уни FM-радио, Wi-Fi ҳамда Bluetooth модуллари, 32 гигабйтгача microSD-карта уячаси ва 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш билан таъминлаган. Европада уни 49 евро нархида сотишади.

ЎҚИНГ: Яндекс.Маркет ўн йилдаги энг оммабоп смартфонларни эълон қилди

Nokia 8000 4G модели бўлса олдинги Nokia 8000 телефонига унча ўхшмайди. Компания уни диагоналига 2,8 дюймлик дисплей, 2 мегапикселлик камера билан жиҳозлаган. Европа бозорида бу телефон учун 79 евро сўрашади

Янгиланган телефонларнинг ҳар иккаласи классик – моноблок форм-факторида бўлиб, моддий клавиатураси бор. Улар 4G тармоғида ишлай олишидан ташқари, WhatsApp ҳамда Facebook орқали мулоқот қилишга, YouTube’да видео кўришга ҳам ярайди. Булардан ташқари, ҳар иккала қурилмага ҳам Google Хариталари ҳамда овозли Google Assistant ёрдамчиси қўшилган. Уларда Wi-Fi орқали интернет тарқатиш мумкинлиги эса ҳозирги кунда жуда асқотади.

ЎҚИНГ: Nokia 3.4 ҳамда Nokia 2.4 тақдим этилди: NFC чипли арзон смартфонлар! (+видеолари)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!