Янги ҳамёнбоп – 7000 mAh батареяли Samsung смартфонини ҳар томонидан томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  6181
  •  21.11.2020 14:43

Янги ҳамёнбоп – 7000 mAh батареяли Samsung смартфонини ҳар томонидан томоша қиламиз!

Куни кечагина ўрта нархли Galaxy A12 смартфони Geekbench сервисида имтиҳон топширган ва Samsung расмий сайтига чиққан эди. Энди бўлса Slashleaks сайти унинг сифатли суратларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Samsung биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфонини тайёрлади

Таъкидлаш лозимки, булар «жонли» расмлар эмас, балки инсайдерлик маълумотлари асосида ишлаб чиқилган рендер суратлардир. Бироқ уларни эълон қилган манба тўғри чиқувчи прогнозлари билан шу пайтгача ҳам ишонч қозониб улгурган.

Шундай қилиб, Samsung Galaxy A12 модели квадрат блокка жойланган уч модулли бош камерага эга. Дактилоскопик датчик эса корпуснинг ён қиррасига ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Geekbench сервиси мазкур қурилманинг 3 гигабайтлик тезкор хотирали эканлигини тасдиқлаган; доимий хотирасига кўра эса бу смртфон 32 ва 64 ГБлик вариантларда чиқиши кутилмоқда.

Суратларига қараганда, Galaxy A12 корпусида стандарт қулоқчин тирқиши мавжуд. Миш-мишлар унинг дисплейи LCD-панелли эканидан дарак бермоқда.

Инсайдерларга кўра, Galaxy A12 смартфони баъзи мамлакатлар бозорига Samsung Galaxy M12 модели сифатида чиқарилади. Аккумуляторининг ток сиғими нақ 7000 мА/соатлик бу гаджет корпусининг «жонли» расмларини эса мана бу хабаримизда эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung беш йил аввалги тўрт хил смартфонини ҳам янгилаяпти – сабаби жиддий!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.