Galaxy S21'ларни қулф экранидан чиқаришнинг кутилмаган усули бўлади

Galaxy S21'ларни қулф экранидан чиқаришнинг кутилмаган усули бўлади

Янгилик: Bixby ҳали ҳам расман бор экан. Бу ҳали ҳаммаси эмас, Bixby 2021 йилда ҳам мавжуд бўлар экан. SamMobile'нинг хабар беришича, Galaxy S21 моделлари Bixby Voice'га эга бўлади. Агар муваффақиятсизликка учраган ёрдамчининг маросимсиз «дафн қилиниши»ни кутаётган бўлсангиз, бунга ҳали анча борга ўхшайди.

Samsung ўзининг Bixby ёрдамчиси қамровини кенгайтириш учун S21 моделларига Bixby Voice'ни жорий қилади. Бу билан смартфонларни овоз ёрдамида қулфдан чиқариш мумкин бўлади.

Экранни овоз билан қулфдан чиқариш Face ID'дан ҳам ишончсизроқ. Бихбйънинг самарасиз эканини инобатга олсак, бу янада хавфли биометрик усулга айланади. Умид қиламизки, бу тахминларимиз охир-оқибат хато бўлиб чиқади.

Смартфонни Bixby Voice билан қулфдан чиқариш усули One UI 3.1 қобиғининг бир қисми бўлиши мумкин. One UI 3.1 прошивкаси Galaxy S21 смартфонларида дебют қилинади. Ушбу функция кейинчалик One UI 3.1 прошивкасига ўтган бошқа смартфонларда ҳам мавжуд бўлади.

ЎҚИНГ: Google Assitant, Alexa, Siri, Cortana, Bixby. Иннайкейин-чи?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!