Илон Маск нақ 100 миллион долларлик танлов эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  1920
  •  22.01.2021 17:44

Илон Маск нақ 100 миллион долларлик танлов эълон қилди!

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасида янги танлов эълон қилди. Унинг шартларига кўра, карбонат ангидрид газини олиш ва сақлаш учун энг яхши технологияни ихтиро этган кишига 100 миллион доллар тўлашни ваъда қилган, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Илон Маск бир йилда $100 млрд.га бойиб, дунёнинг энг бадавлат кишисига айланди!

«Мен энг яхши углеродни тортиб олиш технологияси ихтироси учун мукофот сифатида 100 миллион доллар сармоя ажратаман», деб ёзган Маск. Шунингдек, у таклиф тафсилотларини келаси ҳафта ошкор қилишга ваъда берган.

Карбонат ангидрид газини олиш ва сақлаш деганда, карбонат ангидрид газини саноат ва энергия манбаларидан ажратиш ва атмосферадан узоқ муддатли изоляцияни ўз ичига олган жараён тушунилади. Ушбу жараённинг мақсади глобал исиш ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашдир.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск илгари Хан академияси ўқувчилари учун бепул таълим платформасига 5 миллион доллар сармоя ажратган эди.

ЎҚИНГ: Илон Маск нега коронавирус вакцинаси қабул қилишни рад этди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!