Ҳақиқий Samsung фанати бўлиш сизга қанчага тушади?

Ҳақиқий Samsung фанати бўлиш сизга қанчага тушади?

Дунёдаги энг йирик смартфонсоз ва истеъмол электроникаси ишлаб чиқарувчи Samsung компанияси телевизордан тортиб музлатгичгача сотади.

Хўш, компаниянинг барча премиум маҳсулотларини сотиб олишга шай бўлганлар ўз буджетидан қанча маблағ сарфлашлари керак бўлади? Бу саволга CNN нашри ҳисоб-китобига таяниб жавоб берамиз.

ЎҚИНГ: Samsung'чилар борми?

Декабрь ойида CNN Business нашри энг қиммат Apple маҳсулотларининг барчасини сотиб олиш қанчага тушишини ҳисоблаганди. Ҳосила: қарийб 80 минг доллар.

Компаниянинг 1,999.99 доллар нархга эга бўлган сўнгги букламафони Galaxy Fold 2 5G айни дамда корейслар томонидан ишлаб чиқарилган энг қиммат смартфон саналади.

Ўтган йилнинг сентябрида тақдим қилинган қурилма 6.2 дюймлик олд экран, 7.6 дюймлик ички экранга (тўлиқ очилгандаги) эга. Букланувчи экран ва дастурий таъминот сабаб фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида бир неча иловаларни ишлатиши мумкин.

Смартфон металлранг кумуш, олтин, қизил ва кўк ранглардаги корпусга эга. Бундан ташқари, Galaxy Fold 2'ни сотиб олганлар олти ой Spotify Premium ва тўрт ой YouTube Premium хизматларидан текин фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, ушбу букламафонни сотиб олган харидорлар Samsung  компаниясининг “Galaxy Z Premier“ VIP имтиёзлар дастурига азо бўлишлари мумкин, бу дастур Michelin юлдузли ресторанлари ва мамлакат бўйлаб гольф клубларига кириш имкониятини ўз ичига олади.

Ушбу қимматбаҳо девайсга албатта ғилоф тақиш керак бўлади. Бунинг учун ҳашаматли кўринишга эга бўлган 79.99 долларлик жигарранг чарм қопламали ғилоф мавжуд.

Саёҳат вақтида телефоннинг қуввати тугаб қолмасин десангиз, 59.99 доллар эвазига симсиз қувватлаш блокини сотиб олишингиз керак. Samsung Care+ хизмати ойига 11.99 доллар туради.
Жами: 2,151.96 доллар

Аудио
Samsung'нинг юқори сифатли аудиога эга бўлган симсиз AKG N700NC M2 қулоқчинлари 299.99 доллар туради. Бу букланувчи қулоқчинлар 23 соатгача ишлаб бериш имкониятига эга. Бундан ташқари, қулоқчинлар Android ва iOS операцион тизимларига мос келади.

Шунингдек, Samsung 129.99 доллар нархга Galaxy Buds Live қулоқчинларини ҳам таклиф этади. Қулоқчинлар эгрономик дизайнга эга. Шунингдек, тўлиқ қувват билан 6 соатгача ишлаб бера олади. Қулоқчинлар Smart Assistant ёрдамида смартфон билан овоз буйруғи орқали боғланади. Қулоқчинлар яна иккита ажойиб функцияларга эга. Беш дақиқа қувват олиши орқали бир неча соат ишлаб бера олади. Бундан ташқари, шовқинни фаол қайтариш функцияси муҳим эълон ва товушларни тўсмаган ҳолатда фон шовқинини қайтара олади. Қулоқчинлар кўк, қизил, пушти рангларда бўлади.
Жами: 429.98 доллар

Samsung Galaxy Watch3 Titanium
Galaxy Watch3 Titanium — Samsung'нинг энг илғор смарт соати ҳисобланади. Смарт соат ташқи таъсирларга, шу жумладан, сувга чидамлидир. Бир марталик тўлиқ қувват билан бир кундан ошиқ вақт давомида ишлаб бера олади. Соат 45 мм лик дисплейга эга. Девайсда Саломатлик функциялари юрак уриш тезлигини назорат қилиш, машқларни автоматик равишда ёзиб бориш, уйқуни назорат қилиш ва стрессни енгиш учун нафас олиш кўрсатмаларини бериш билан шуғулланади.

Агар ҳамёнингизни уйда унутиб қўйган бўлсангиз, интеграллашган Samsung Pay ёрдамга келади.

Смарт соат смартфонга Bluetooth ёрдамида боғланади ҳамда Android ва iOS тизимларига мос келади. Соат даставвал 599.99 доллар эвазига сотилаётган эди. Ҳозирда унинг нархи 499.99 долларга арзонлаган. Соатнинг чармдан ишланган тасмаси 79.99 доллар туради.

Samsung'нинг ультрабинафша нурли тозаловчиси соат, телефон ва қулоқчинларни тозалайди ва бир вақтнинг ўзида симсиз заряд бера олади. Қурилма нархи 39.99 доллар туради.
Жами: 619.97 доллар

Samsung  Galaxy Book Flex QLED компьютери
Galaxy Book Flex  QLED — Samsung  томонидан ишлаб чиқариган энг қиммат шахсий компьютердир. Қурилма икки хил: 13.3 ва 15.6 дюйм экранга эга. Унинг нархи 1,399.99 долларни ташкил қилади. Galaxy Book Flex'ning экрани 360 градусга қайрила олиши сабаб, уни бир вақтнинг ўзида ҳам компьютер, ҳам планшет кўринишида ишлатиш мумкин. Компьютер тачскрин QLED дисплейи, 10-авлод Intel Core процессори ва 512GB доимий хотирага эга.

Тўлиқ қувватланиш орқали 19 соат ишлаб бера олади. Шунингдек, Galaxy Book Flex'da  Bluetooth билан ишловчи стилус ва бошқа қурилмаларга симсиз заряд берувчи тачпад мавжуд.

Қурилмани ҳимоя қилиш учун 3 йиллик Samsung Care+ ҳимоя дастури ва қўллаб-қувватлаш пакетини 349.99 доллар эвазига сотиб олишингиз мумкин. Шунингдек, 79.99 долларга Galaxy Book S сумкасини олишингиз мумкин.
Агар қўшимча хотира керак бўлса, 2TB SSD картани 229.99 долларга харид қилиш керак бўлади.

369.99 доллар эвазига Samsung'нинг 32 дюймлик смарт монитори ҳамда унга автоматик ўрнатилган Microsoft 365 ва кўнгилочар дастурлар тўпламини сотиб олишингиз мумкин.
Жами: 2,429.95 доллар

Планшет
Агар ноутбук-трансформер етарли бўлмаса, Samsung Tab S7+ планшети энг яхши вариант ҳисобланади. У 12,4 дюймли, 120Hz'лик янгиланиш частотасида ишловчи дисплейга эга. Доимий хотира 512GB'ни ташкил қилади. Планшетнинг оддий версияси 899.99 долларни, уяли алоқа тизмини қўллаб-қувватловчи версияси 1,045.99 долларни ташкил қилади. Бир марталик тўлиқ қуввати билан 14 соатгача видео кўриш мумкин. Стилус гаджетнинг қутисидан ўрин олган ва ушбу планшетни сотиб олганлар тўрт ой мобайнида YouTube Premium иловасидан бепул фойдаланишлари мумкин.

Galaxy Tab S7+ планшети учун Samsung Care+ нинг уч йиллик обунаси 159.99 доллар туради.
Жами: 1,209.98 доллар

Телевизор
Samsung ўзининг 98 дюймлик Class Q900 QLED Smart 8K UHD телевизорини ҳозирда чегирма билан 59,999.99 доллар эвазига сотмоқда. Телевизорнинг асл нархи 99,999.99 долларни ташкил қилар эди. Узунлиги 9 фут келадиган экранда 8К контентаги видеоларни томоша қилиш мумкин. Шунингдек, телевизор суньий интеллектга эга. Тўрт йиллик кафолат ва деворга ўрнатиладиган блок билан жами 62,669.98 долларни ташкил қилади.
Жами: 62,669.98 доллар

Ошхона жиҳозлари

Маиший техника ҳақида гап кетганда, Samsung узоқ вақтдан бери таниқли бўлиб келган ва сўнгги йилларда у овоз билан бошқариш ва сунъий интеллект каби функцияларга эга бўлган баъзи бир жиҳозларни, масалан, стандарт музлатгични ишлаб чиқаради.

Samsung харидорларни бир неча юз долларларини тежаб қолишлари учун музлатгич, газ плитаси, идиш ювиш машинаси ва микротўлқинли печни ўз ичига олган “ошхона пакети“ жамланмасини таклиф этади. Компания, шунингдек, қурилмаларни ўрнатиш ва эскирганларини олиб кетиш учун ҳамда Samsung Care+ учун қўшимча тўловларни олади.

Family Hub музлатгичи
Ушбу 22 кубиклик смарт музлатгич 4,799 доллар туради. Бироқ ҳозирги кунда 4,099 доллар нархда сотилмоқда. Музлатгичнинг кафолатини уч йилга узайтириш нархи 129.99 доллар туради. Музлатгичда сувни фильтрлаш имконияти мавжуд ва фильтрнинг учта тўплами 129,99 долларни ташкил қилади.

Family Hub — бу зангламас пўлатдан ясалган музлатгич. Унда овозли буйруқ ёрдамида харид рўйхатларини яратиш имконияти мавжуд ва унинг ичини ўрнатилган 3 та камералар орқали эшикларни очмасдан кўриш мумкин.

Идиш ювиш машинаси
Samsung зангламас пўлатдан ишланган идиш ювиш машинаси 1,049 доллардан сотила бошлаганди. Аммо ҳозир унинг нархи 749 долларни ташкил қилади.

Печь
Samsung'нинг расмий сайтида энг қиммат печь 4,199 доллар туради. Ҳозирда ушбу печь 3,779 доллар нархида сотилмоқда. Печни икки қисмга бўлиб бир вақтнинг ўзида иккита овқатни икки хил ҳароратда пишириш мумкин.

Микротўлқинли печь
Микротўлқинли печь нархи 499 долларни ташкил қилади.

Индуксион плита
36 дюймлик индуксион плита 2499 доллар туради. Унда виртуал олов бўлиб худди газ плитасига ўхшайди. Бундан ташқари, плита  Bluetooth билан боғланишни қўллаб-қувватлайди.

Газ плитаси
Индуксион плитадан ташқари албатта, газ плитаси ҳам керак бўлади. Samsung'нинг замонавий газ плитаси 3,339 доллар туради.
Ошхона жиҳозлари учун жами: 15,223.98 доллар

Уй жиҳозлари

Кир ювиш машинаси
Samsung'нинг зангламас пўлатдан ясалган қора рангдаги Smart Flex кир ювиш машинаси одатда 3,998 доллардан сотилар эди. Лекин уни ҳозир 3,597.98 доллар эвазига сотиб олиш мумкин. Ушбу машина бир вақтнинг ўзида иккита алоҳида кирни ювиши мумкин. Шунингдек, машина қопламаси ўзида бормоқ изларини қолдирмайди.

Замонавий шкаф
Ушбу замонавий Smart шкаф илинган кийимларни хушбой ҳид ва буғ билан тозалайди. Унинг нархи 1,149 долларни ташкил қилади. Қурилмани SmartThings иловаси орқали бошқариш мумкин.

Чангютгич
Samsung турли хил чангютгичларни сотади.  Энг қиммат тўплам 748 долларни ташкил этади ва ахлат қутисини автоматик равишда бўшатадиган аксессуари бўлган чангютгични ўз ичига олади. Samsung, шунингдек, январь ойи бошида янги JetBot 90 Robot чангютгичини тақдим этган эди, аммо унинг нархига аниқлик киритмади.

Ҳаво тозалагич
Овоз буйруғини қабул қилувчи ва Wi-Fi билан уланиш имкониятига эга бўлган ҳаво тозаловчи қурилма 549 доллар туради.

SmartThings Wi-Fi тўплами
Юқоридаги қурилмаларнинг ҳаммасини улаш учун Samsung катта уйда Wi-Fi тармоғини улашадиган учта роутер учун 279,99 доллар талаб қилади. Ушбу роутер барча ақлли қурилмалар ва жиҳозларни бирлаштирувчи марказ ҳисобланади.
Уй жиҳозлари учун жами: 6,323.97 доллар

Хўш, жами қанча пул сарфланди?
Уйингизни Samsung томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш учун анча пул сарфлашингиз керак.
Бозорни Apple (AAPL), Amazon (AMZN) ва Google (GOOGL) рақобатчиларидан кечроқ эгаллаб олган Samsung компаниясининг Bixby сунъий интеллект ёрдамчисидан ҳам фойдалана оласиз. Бундан ташқари, зангламайдиган пўлатдан ишланган, ёрқин ранглардаги юқори сифатли қурилма ва жиҳозларга эга бўласиз.

Барча маиший техника ва турли хил гаджетларнинг нархларини қўшгандан сўнг, ўрнатиш тўловлари ва бошқа маиший техника тўловларини ҳисобга олмаганда жами 90,879.77 долларни ташкил этади (нархнинг катта қисми катта телевизордан келиб чиқади). Албатта, барча техникаларни уйга сиғдириш учун уй етарли даражада катта бўлиш керак.

Якуний қиймат: 90,879.77 доллар!

ЎҚИНГ: Samsung ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!