Ўзбекистон бозорига Spotify кириб келмоқда

  •   DiMaX
  •  1058
  •  23.02.2021 17:26

Ўзбекистон бозорига Spotify кириб келмоқда

Spotify мусиқа сервиси 80 дан ортиқ янги бозорларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенгайиши ҳақидаги режаларини эълон қилди. Бу тўғрида UZZOOM нашри хабар бераётир.

ЎҚИНГ: Spotify Россия, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатларга кириб келди

Spotify энг оммабоп бўлган иловани эълон қилди. 85 та янги мамлакатдаги миллиарддан зиёд киши аудиостриминг хизматидан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, иловага 36та тил қўшилди.

Spotify Ўзбекистондан ташқари Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Африка, Лотин Америкаси ва Осиёда пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида Spotify электрон хизмат кўрсатувчи провайдер сифатида Ўзбекистонда солиқ рўйхатидан ўтган эди.

ЎҚИНГ: Shazam шарт эмас: мусиқаларни энди Telegram орқали таниб олиш мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!