Xiaomi Redmi 9T'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi 9T'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi компанияси бюджет смартфонлар савдосини янада кенгайтирмоқда. Компаниянинг энг машҳур ва талабгир ҳисобланган Redmi суббренди гаджетлари дунё миқиёсида арзон нархда сотилиши билан кўпчилик назарига тушган. Xiaomi яқинда Redmi 9T смартфонини тақдим этди. Ҳозирги пайтда Redmi серияси Xiaomi'нинг бошқа суббренди бўлган Poco билан рақобатлашяпти, десак муболаға бўлмайди. Худди шундай рақобат Redmi 9T ва Poco M3 ўртасида ҳам кузатилади дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

Орқа панель дизайни ва камералар жойлашувини инобатга олмаса, иккала гаджет ҳам бир-бирига жуда ўхшаш. Redmi 9T'да ультракенг камера, NFC (ҳудудга қараб) ва сув ўтказмайдиган қоплами борлиги сабаб Poco M3'дан бироз қимматроқ бўлиши мумкин.

Xiaomi Redmi 9T'нинг техник жиҳатлари

> Корпус: 162.3×77.3х9.6 мм, 198г, Gorilla Glass 3 олд томон, пластик ром, пластик орқа панель, сув ўтказмайдиган қоплам.

> Дисплей: 6.53 дюйм IPS LCD, 400 нит, 10080х2340 пиксел резолюция, 19.5:9 форма фактори, 395 пиксел/дюйм зичлик.

> Чип: Qualcomm SM6115 Snapdragon 662 (11 нм), саккиз ядроли (4x2.0 GHz Kryo 260 Gold & 4x1.8 GHz Kryo 260 Silver), Adreno 610 график процессори.

> Хотира: 4/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ, UFS 2.1 - 64ГБ, UFS 2.2 - 128ГБ, microSD слоти.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, MIUI 12

> Камера: 48МП асосий камера f/1.8, •8МП ультракенг f/2.2, •2МП макро f/2.4, •2МП сатҳ камера f/2.4.

> Селфи камера: 8МП f/2.1.

> Видео ёзув: •Асосий камера: 1080п 30кадр/сек., •Олд камера: 1080 30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 6,000 мАс, 18 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 2.5 ватт қувват бериш имконияти.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда), FM радио, инфрақизил порт, 3.5 мм аудио жек, NFC (ҳудудга қараб).

Redmi 9T'нинг ажралиб турадиган жиҳатларига тўхталсак, қурилмага стерео карнай, 48МП камера, 6,000 мАс аккумулятор ва сув ўтказмайдиган қоплам ўрнатилган. Бундай техник жиҳатларни бу нархдаги гаджетларда учратиш қийин масала.

Смартфон хотира сиғими 4/64ГБдан бошланади ва уни microSD билан кенгайтириш мумкин. Snapdragon 662 чипи унчалик унумдорликни бермаслиги мумкин, бироқ гаджетнинг энергия самарадорлигини таъминлайди.

Қадоқ таркиби

Девайс қутисидан фойдаланувчи қўлланмаси, USB-C кабели, 22.5 ваттлик қувватлаш адаптер (Redmi 9T 18 ваттни қўллаб-қувватлайди), шунингдек, қурилмани ҳимоя қилиш учун силикон ғилоф ўрин олган.

ЎҚИНГ: Oppo «дамини олсин» – Xiaomi ҳам микроскоп-камерали, ундан ташқари бирйўла иккита 108МП камерали смартфонлар чиқаряпти! (+«жонли» сурат)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!