Yandex Go Тошкентда нақдсиз тўловни йўлга қўйди

Yandex Go Тошкентда нақдсиз тўловни йўлга қўйди

Yandex Go хизмати Тошкент ҳудудида тўлов учун банк карталарини қабул қилишни бошлади.

Ўзбекистоннинг миллий UzCard ва HUMO тўлов тизимлари карталари ёрдамида ҳам, халқаро Visa ва Mastercard карталари ёрдамида ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

ЎҚИНГ: Yandex роса кучайди: у Тинкофф банкни сотиб олишни режалаштиряпти

Yandex Go иловасини сўнгги версиясигача янгилаш ва бир марта карта рақамини боғлаб қўйиш кифоя. Бунинг учун шунчаки бош менюдан «Тўлов усуллари» бўлимини очиш ва карта рақамини қўлда киритиш лозим. Нақдсиз тўлов усули танланганда сафар учун тўлов автоматик тарзда ечиб олинади.
 
Карта билан тўлашда ҳамёнингизда етарли даражада пул бор-йўқлиги ва ҳайдовчида қайтим топилиши ёки топилмаслиги ҳақида қайғуришнинг ҳожати йўқ. Чойчақани ҳам картанинг ўзидан ўтказиш мумкин — унинг фоизини аввалдан ёки сафар якунида танлашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Yandex хизматларига ягона обуна – Yandex. Plus йўлга қўйилди