Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (13-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (13-ҳафта)

Ўтган ҳафта Xiaomi «Мега Тақдимот» ўтказиб, кўплаб янги қурилмаларни тақдим этди. Табиийки, ушбу янги девайсларнинг бизнинг рейтингда ўрин эгаллаганига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

Биринчи ўринни Mi 11 Ultra банд этган бўлса, Poco F3 иккинчиликка тушиб қолди. Топ учликка Redmi Note 10 Pro нуқта қўйди.

Яна бир янги смартфон — Mi 11 Pro тўртинчиликка ўз номини ёздирган бўлса, Poco X3 Pro қоқ марказни банд этди.

OnePlus 9R ва Redmi Note 10'лар тегишлича олтинчи ва еттинчиликда.

Samsung'нинг иккита: A72 ва A52 5G қурилмалари кейинги ўринларни ҳеч кимга бермаган бўлса, рейтингимизга realme X7 Pro Ultra якун ясаб берди.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган ўн учинчи ҳафтадаги чартимиз Xiaomi'нинг 6 та, Samsung'нинг 2 та, OnePlus'нинг 1 та ва realme'нинг 1 та смартфонидан таркиб топди.

Xiaomi Mi 11 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Mi 11 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
OnePlus 9R
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy A72
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A52 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
realme X7 Pro Ultra
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (12-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!