Xiaomi Poco F3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Poco F3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Pocophone бренди, асосан, ҳамёнбоп бўлган смартфонларни ишлаб чиқаради. Бугунги қаҳрамонимиз Poco F3 ҳам флагман даражадаги ҳамёнбоп смартфон ҳисобланади. Кўпинча бундай девайсларни флагманлар қотили деб аташади.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонлари эгаларига хушхабар!

Poco F3 корпуси икки томондан шиша билан ўралган. Қурилма ромлари эса алюминийдан ишланган. Poco F3'га 6.67 дюймли 120Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи AMOLED дисплейи, Snapdragon 870 5G чипи, Dolby Atmos функциясига эга бўлган стерео карнай ва учта камера ўрнатилган. Шунингдек, смартфон катта сиғимли аккумулятор ва тезкор қувватланиш имкониятига эга. 

Poco F3'нинг камералари қурилманинг нархи ҳамёнбоп эканлигини кўрсатиб туради. Орқа камера панелида 48МП асосий камера, 8МП ультракенг, 5МП автофокус функциясига эга бўлган макро камера жойлашган. Қурилма селфи камераси 20МПни ташкил қилади. Албатта, камерадан смартфон флагман эмаслигини билиш мумкин.

Poco F3 Snapdragon 870 чипи билан жиҳозланган биринчи смартфон бўлди. Ушбу чип ўтган йилги Snapdragon 865 чипига қараганда 10 фоизга тезроқ ишлайди.

Агар Poco F3'ни олдинги авлод F2 Pro билан таққосласак, F3'ни ўта такомиллашган дея олмаймиз. Poco F3'нинг такомиллашган қисмлари сифатида 120Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи AMOLED дисплейи ва стерео карнайни кўрсатишимиз мумкин. Бироқ F2 Pro F3'га қараганда юқори резолюцияли асосий ва ультракенг камераларга эга. F3'нинг энг муҳим жиҳати: у деярли Poco F2 линейкасидан икки баравар арзон нархда сотила бошлаган.

Албатта, нархи юқори бўлмаса-да, қурилманинг техник жиҳатлари ҳавас қиларли даражада.

Xiaomi Poco F3'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.7х76.4х7.8 мм, 196 г; олд шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша (Gorilla Glass 5), алюминий ром.

> Дисплей: 6.67 дюймли AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1300 нит ёрқинлик, 1080х2400p резолюция, 395ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8250-АC Snapdragon 870 5G (7 нм): саккиз ядроли (1x3.2 GHz Kryo 585 & 3x2.42 GHz Kryo 585 & 4x1.80 GHz Kryo 585); Adreno 650.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12  (POCO талқини).

> Камера: Асосий: 48МП, f/1.8, 25мм, 0.8µm, PDAF; ультракенг: 8МП, f/2.2, 15мм, 119°; макро: 5МП, f/2.4, 49мм, 1.12µm, AF.

> Селфи камера: 20МП, f/2.5, 0.8µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек., 1080p@30/60/120/240/960 кадр/сек., gyro-EIS; Селфи камера: 1080p@30 кадр/сек., 720p@120 кадр/сек..

> Аккумулятор: 4,520 мАс; 33 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 100% 52 дақиқада (рекламага кўра), Quick Charge 3+.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); Стерео карнай; NFC; инфрақизил порт.

Poco F3 смартфонида стерео карнай ва тезкор қувватланиш имконияти мавжуд эканлиги қувонарли ҳолат. Бироқ қурилмадан microSD слоти ва 3.5 мм аудио жек олиб ташланганлигини тушуниш қийин.

Қадоқ таркиби

Смартфон сариқ Poco ёзувли катта қора қутида келади. Қутидан 33 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-А га USB-C кабели, шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. Шунингдек, 3.5 мм аудио жек йўқлиги сабаб, қутида махсус 3.5 мм га USB-C адаптер мавжуд. Бундан ташқари, қутида бир неча Poco ёзувли стикерлар ҳам бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 9T'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз