OnePlus 9'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus 9'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

OnePlus бу йил икки флагман: OnePlus 9 ва OnePlus 9 Pro смартфонларини тақдим этди. OnePlus бу йилги смартфонларни Hasselblad компанияси томонидан ишлаб чиқарилган камералар билан жиҳозлади. Албатта, бу қарор қурилмалар камерасини такомиллаштириш учун қабул қилинган.

ЎҚИНГ: OnePlus 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Шу ўринда савол туғулиши мумкин: қандай қилиб Hasselblad OnePlus 9'нинг камераларини яхшилаши мумкин? Гап шундаки, OnePlus Hasselblad билан смартфонларинг камера датчиги ва ранг оптикасини яхшилаш учун ҳамкорлик қилмоқда. Hasselblad камералари 16-бит RAW тасвирлар олиши билан танилган. OnePlus 9 камераси 16-бит RAW тасвирларни ола олмасада, Pro тасвирга олиш режимида 12-бит ранглардаги суратларни олишга қодир.

OnePlus 9 Pro'даги бир неча функциялар OnePlus 9'да мавжуд эмас. Хусусан, қўшимча камера функциялари, премиум тоифадаги дисплей ва 50 ваттда симсиз қувватланиш имкониятларидан OnePlus 9 маҳрум қилинган.

OnePlus 9 олдинги авлод OnePlus 8 каби ясси экранга эга. Қурилма ромлари эса пластикдан ишланган ва корпус икки томондан Gorilla Glass шишаси билан қопланган. Айланасимон тирқишли камера эса ўз жойида қолган.

Ўзгаришлар ҳақида гап кетар экан, OnePlus 9 аввалги авлод OnePlus 8'га қараганда такомиллашган камера модули ва зарядлаш имкониятига эга. Шунингдек, 120Hz экран янгиланиш частотаси, каттароқ ҳажмли аккумулятор ҳамда Snapdragon 888 5G чипи асосий ўзгаришлардан ҳисобланади.

OnePlus 9'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 160.0х73.9х8.1 мм, 183 г; олд шиша (Gorilla Glass), орқа панель шиша (Gorilla Glass), пластик ром.

> Дисплей: 6.55 дюйм Fluid AMOLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1100 нит (энг юқори), 1080х2400p резолюция, 402ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 (5 нм): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680; Adreno 660.

> Хотира: 8/128ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, OxygenOS 11.

> Камера: •Асосий: 48 МП, f/1.8, 23 мм, 1/1.43“, 1.12µm, кўп йўналишли PDAF; • Ультракенг: 50 МП, f/2.2, 14 мм, 1/1.56“, 1.0µm; •Сатҳ: 2МП, f/2.4.

> Селфи камера: 16МП f/2.4, (кенг), 1/3.06“, 1.0µm.

> Видео ёзув: •Асосий камера: 8К@30 кадр/сек., 4К@30/60 кадр/сек., 1080p@30/60/240 кадр/сек., giro-EIS; •Селфи камера: 1080p@30 кадр/сек., giro-EIS.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 65 ватт тезкор қувватланиш имконияти. 100% 29 дақиқада (рекламага кўра), 15 ватт симсиз қувватланиш имконияти (Европа ва Шимолий Америкада).

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик) NFC.

OnePlus 8Т каби OnePlus 9'га иккита аккумулятор ўрнатилган. Бу дегани OnePlus 9 65Т Warp Charge имкониятини қўллаб-қувватлайди. Бу биргаликда ишлайдиган иккита кичик аккумуляторни тезкор қувватлаш имконини ҳам беради. 4,500 мАс сиғимли аккумулятор тахминан ярим соатда 100% гача қувватланади.

Қурилманинг камера модули ҳам такомиллашган. Смартфон OnePlus 8 Pro'га ўрнатилган Sony IMX689 сенсори билан жиҳозланган. Ушбу сенсор эса Hasselblad томонидан янада такомиллаштирилган. Бундан ташқари, 50МП ультракенг камера билан ёрқин ва деталлашган суратларни олиш мумкин.

Энди эса смартфоннинг қадоқ таркиби билан танишиб чиқамиз.

Қадоқ таркиби

OnePlus 9 одатдаги қизил қутида сотилади. Қутидан бир нечта йўрқиномалар, силикон ғилоф, 65 ваттлик қувватлаш адаптери ва USB-C га USB-C кабели ўрин олган.
Силикон ғилоф ҳудуд бозорларига қараб қутидан ўрин олган ёки ўрин олмаган бўлиши мумкин.

Одатдагидек, қутида ҳеч қандай қулоқчин ўрин олмаган.

  Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: OnePlus 9 ва 9 Pro'нинг рендерлари сиздирилди. Компания директори смартфонларнинг муҳим жиҳатини ошкор қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!