vivo V21 (5G)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo V21 (5G)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Агар сиз TikTok видеолар олишга қизиқсангиз ёки TikTok'чи танишингиз бўлса, селфи видеолар аҳамияти қанчалар катта эканини яхши тушунасиз. Бошқача қилиб айтганда, кўпдан кўп одамлар, асосан, ёшлар сифатли селфи ва селфи видеолар олишга қодир смартфон хоҳлашмоқда — ҳамёнбопини, албатта.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A72'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ҳайратланарли жиҳати шундаки, кўп сонли смартфонлар, ҳатто флагманлар ҳам, селфи камера борасида сезиларли даражада такомиллашаётгани йўқ.

Қарши олинг: vivo V21 жуфтлиги. Ушбу қурилмаларнинг энг муҳим жиҳати, шаксиз, уларга ўрнатилган 44МП резолюцияли, f/2.0 диафрагмали ҳамда автофокус ва OIS'га эга селфи камерадир. Бундай техник жиҳатни ҳар куни ҳам кўравермайсиз.

Қизиғи шундаки, қуйида биз V21 5G қурилмаси билан танишиб чиқаётган бўлсак-да, унинг техник хусусиятлари стандарт V21 билан бир хил — ҳатто Dimensity 800 5G чипсетигача. Бизнингча, vivo 4G моделдан 5G антеннани олиб ташлаган холос. Буни бироз ноодатий ёндашув дейиш мумкин, лекин стандарт V21 ҳам 5G'га эга эгизаги каби техник хусусиятларга эгалиги боис шикоятга ўрин йўқ.

vivo V21/V21 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.7х73.9х7.3 мм, 176 г; пластик ром ва орқа панель, шишадан ишланган олд панель.

> Дисплей: 6.44" AMOLED, 90Hz, HDR10+, 500 нит (одатий), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 409ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6853 Dimensity 800U 5G (7 nm): саккиз ядроли (2x2.4 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC3.

 > Хотира: 128ГБ 8ГБ RAM, 256ГБ 8ГБ RAM; UFS 2.2; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, Funtouch 11.1.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.72", 0.8µм, PDAF, OIS; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 120 даража, 16 мм, 1/4.0", 1.12µм; •Макро: 2 МП, f/2.4.

> Видео ёзув: •Орқа камера: 4K@30 кадр/сек. (OIS мавжуд эмас), 1080p@30/60 кадр/сек.; •Олд камера: 4К@30 кадр/сек. (OIS мавжуд эмас), 1080p@30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,000 мАс; 33 ваттда тезкор қувватлаш, 30 дақиқада 63% (рекламага кўра).

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); селфи учун LED чироқлари.

> Нархи: 400 доллар атрофида.

V21 дуэти нафақат кучли камераларга, балким, умумий олиб қараганда, кучли техник хусусиятларга эга. Қизиғи, смартфонлар жуда ингичка, ўлчамлари 159.7 х 73.9 х 7.3 мм. 4,000 мАс аккумулятор ўрнатилган бўлишига қарамай, оғирлиги 176 граммни ташкил этади.

Ўрта тоифа MediaTek Dimensity 800U чипига 8ГБ тезкор хотира шерик қилинган. AMOLED экран эса 90Hz янгиланиш частотасига эга ва HDR10+ ни қўллаб-қувватлайди.

Орқа панелдаги камералар жамланмаси ҳам ёмон эмас. Асосий камера 64МП, ультракенг камера 8МП ва макро камера 2МП резолюцияга эга.

Барча жиҳатларни инобатга олганда, V21 қурилмасига кучли ўрта тоифа модель деб қараш мумкин. Бироқ смартфоннинг 400 доллар атрофидаги нисбатан қиммат нархи унинг рақобатчилар олдидаги камчилиги ҳисобланади. Бундан ташқари, сув ва чангдан ҳимоянинг мавжуд эмаслиги, стерео карнайлар ҳамда NFC йўқлиги кабилар ҳам қурилмаларнинг нуқсонларидан. V21'нинг мақтарли томони селфи борасидаги техник жиҳатларидир.

Қадоқ таркиби

Фото: GSMArena

V21 қадоғи таркиби ҳайратланарли равишда бой. Қути ичидан ФлашЧарге 2.0 технологиясида ишловчи, қурилмаларга максимал 33 ватт қувват берувчи зарйдачик; USB-A га USB-C кабели; Type-C типидаги оқ қулоқчинлар; қулоқчинларни 3.5 мм аудио жекка улаш учун Type-C га 3.5 мм лик адаптер; термопластик полиуретан (TPU) ғилоф кабилар ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: vivo X60 Pro+ нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!