Sony янги қулоқчин рекламасида 2022 йилги флагман смартфонини кўрсатди (учта видео)

  •   DiMaX
  •  708
  •  14.06.2021 16:48

Sony янги қулоқчин рекламасида 2022 йилги флагман смартфонини кўрсатди (учта видео)

Илғор япон компанияси ўтган ҳафтада буткул симсиз Sony WF-1000XM4 қулоқчинини тақдим этган. Ишлаб чиқарувчи унинг расмий дебютига бағишлаб бир нечта реклама видеороликларини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: Суратга олиш, ўйин ва мусиқага мўлжалланган Sony Xperia 5 II флагмани тақдим этилди

Ушбу рекламаларда Sony ҳали расман намойиш этмаган телефон акс эттирилган. Орқа томонидан у жорий йилнинг апрелида энг оммабоп смартфонлар рейтингига кирган Sony Xperia 1 III моделига ўхшаб кетади:

Бироқ эътибор берсангиз – рекламадаги смартфоннинг олд юзасида селфи-камера йўқ:

Шунга кўра, Sony ушбу флагманида экраности камера технологиясини қўллайдиган кўринади.

Тахминларга кўра, бу – келаси йил тақдим этиладиган Sony Xperia 1 IV флагмани бўлади. Бироқ компания шунчаки рекламада чиройли кўриниши учун видеотаҳрирда Sony Xperia 1 III модели дисплейидан олд камерани олиб ташлаган бўлиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна инқилобий смартфон яратди: умуман порт ва тугмачасиз, тўрт томони «шаршара» дисплей... («жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!