iPhone 13 чиқмай туриб, iPhone 14 туркумига оид маълумотлар пайдо бўлди: Мах модели 900 доллардан арзон!

  •   DiMaX
  •  3494
  •  28.06.2021 08:22

iPhone 13 чиқмай туриб, iPhone 14 туркумига оид маълумотлар пайдо бўлди: Мах модели 900 доллардан арзон!

Куни кечагина iPhone 13 туркуми смартфонларининг тақдимот ва сотувга чиқиш кунлари маълум бўлган эди. ТF International’нинг таниқли таҳлилчиси Минг-Чи Куо эса 2022 йилда тақдим этиладиган iPhone линейкасига оид айрим қизиқарли прогнозларни эълон қилди, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Тўртта русумдаги iPhone 13’ни видеода ҳар томонлама кўрсатишди

Машҳур таҳлилчининг баёнотига кўра, 2022 йилда iPhone линейкаси iPhone 14, iPhone 14 Мах, iPhone 14 Prо ва iPhone 14 Pro Max номи остидаги тўртта моделдан таркиб топади. Олдинги линейкалардан ўрин олган мини-версия бошқа ишлаб чиқарилмайди.

Шунингдек, таъкидланишича, моделларнинг экранлари ўлчами фақат 6,1 дан 6,7 дюймгача бўлади. Бундан ташқари, iPhone 14 Мах модели 900 доллардан арзонроқ нархда сотувга чиқиши тўғрисида маълумотлар бор. Ушбу модели, тахминларга кўра, энг оммабоп iPhone’га айланиши керак.

iPhone 14 савдоларининг ошишига қурилмаларнинг сезиларли даражада яхшиланиши, жумладан, дисплей остидан Touch ID дактилоскопик датчиги ва Prо моделларда 48 мегапикселли камералар ўрин олиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 13 туркумидаги барча смартфонларнинг хотира вариантлари ва нархлари билан танишинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.