Galaxy S22 Ultra борасида Samsung мухлисларининг орзуси армонга айланди

  •   DiMaX
  •  3598
  •  08.07.2021 10:19

Galaxy S22 Ultra борасида Samsung мухлисларининг орзуси армонга айланди

Samsung компаниясининг 2022 йилдаги энг илғор смартфонлар туркумига ҳам учта модел кириши кутилмоқда: стандарт Galaxy S22, янада илғор Galaxy S22 Plus ҳамда энг кучли Galaxy S22 Ultra. Интернетда уларнинг техник хусусиятларига доир турли маълумотлар тарқалишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S22’лар ҳақидаги бу маълумотлар Samsung фанатларини хурсанд қилмайди

Мазкур компания ишқибозлари Samsung Galaxy S22 Ultra моделининг бош камерасида асосий сенсор 200 мегапикселлик бўлиши ҳақидаги миш-мишлардан хурсанд эдилар. Бироқ куни кеча Ice Universe никли нуфузли инсайдер бу қувончни чиппакка чиқарди.

Тармоқ информаторининг ёзишича, Galaxy S22 Ultra модели учинчи авлод 108 мегапикселлик оптик датчикка эга бўлади. Катта эҳтимол билан, бу – Galaxy S21 Ultra флагманида қўлланган ўша ISOCELL HM3 сенсори бўлса керак.

Шунга қарамай, деб ёзади Ice Universe, бир қатор техник такомиллаштирувлар туфайли Galaxy S22 Ultra янада юксак сифатли фото ва видеолар олишга қодир бўлади. Янги платформага (Exynos 2200 ёки Snapdragon 895 бўлишидан қатъи назар) ўтиш мазкур смартфонни тасвирларга ишлов беришнинг илғор алгоритмлари билан бойитади.

Афтидан, мазкур флагманнинг бош камерасидаги қўшимча датчиклар юқорироқ аниқликда бўлади. Шунингдек, унда мутлақо янги Olympus оптикаси қўлланиши ҳақида ҳам миш-мишлар юрибди. Лекин умуман олганда, Galaxy S21 Ultra камераси революцион эмас, балки эволюцион ўзгаришлар билан чиқади.

ЎҚИНГ: Android-смартфон камерасидан 100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усули

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!