Helio G80 ва 64МП учталик камерага эга vivo Y53s 4G смартфони тақдим қилинди

Helio G80 ва 64МП учталик камерага эга vivo Y53s 4G смартфони тақдим қилинди

vivo ўтган ой Y53s 5G смартфонини тақдим қилган эди. Энди эса қурилманинг 4G варианти олам юзини кўрди.

ЎҚИНГ: vivo V21 (5G)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

GSMArena'нинг қатор манбаларга таяниб хабар беришича, иккала смартфон бир-биридан бутунлай фарқ қилади.

Аввало, vivo Y53s 4G'га Helio G80 SoC ўрнатилган бўлса, 5G модель Snapdragon 480 процессори билан жиҳозланган. Бундан ташқари, селфи камераларда ҳам фарқ бор: 4G версия 16МП селфи камерага эга бўлса, ўтган ойги моделда бу 8МП. Y53s 5G'даги 64МП асосий ва 2МП макро камераларга янги смартфонда эндиликда 2МП сатҳ камераси ҳам шерик қилинган.

Экраннинг янгиланиш частотаси 90Hz дан 60Hz га туширилган, бироқ қувватланиш тезлиги 18 ваттдан 33 ваттга ошган. Тизим борасида эса, смартфонлар Android 11 базасидаги Funtouch OS 11.1 қобиғида ишлайди.

Y53s 4G'нинг бошқа жиҳатлари 5G моделдаги билан бир хил: 6,58" FullHD+ LCD экран, 8ГБ (+3ГБ виртуал) тезкор хотира, 128ГБ доимий хотира ва 5,000 мАс аккумулятор. Янги смартфоннинг ён томонга ўрнатилган бармоқ изи сканери экранни 0.24 сонияда қулфдан чиқариши айтилмоқда.

vivo Y53s 4G смартфони Blue Purple ва Black Green рангларда мавжуд бўлиб, Ветнамда 305 доллардан сотилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Vivo дунёдаги илк «хамелеон» смартфоннинг сирини очди («жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!