Google 500 миллион евро миқдорида жаримага тортилди

Google 500 миллион евро миқдорида жаримага тортилди

Франциянинг монополияга қарши курашиш идораси муаллифлик ҳуқуқи масалалари бўйича янгиликлар ноширлари билан қандай музокаралар олиб бориши кераклиги тўғрисидаги регуляторнинг кўрсатмасини бажармаганлиги учун Google'га 500 миллион евро жарима солди, дея хабар бермоқда iXBT.

ЎҚИНГ: Xiaomi блогерни судга бериб, жаримага торттирди

Жарима Google ва Facebook сингари онлайн платформаларга халқаро босим кучайиб бораётган бир пайтда амалга оширилди.

Энди Google кейинги икки ой ичида ахборот агентликлари ва бошқа ноширларга ўзларининг янгиликларидан фойдаланганлик учун қандай компенсация тўлаши мумкинлиги тўғрисида таклифлар билан чиқиши керак. Агар бу бажарилмаса, компания кунига 900 минг еврогача қўшимча жаримага тортилади.

«Биз бутун жараён давомида яхши ниятда ҳаракат қилганмиз. Жазо бизнинг келишувга эришиш ҳаракатларимизни ва платформаларимизда янгиликлар қандай ишлашини эътиборга олмаган», дейди Google вакили.

APIG, SEPM ва AFP янгиликлар нашриётлари технологик компанияни «алоқадор ҳуқуқлар» деб номланган Европа Иттифоқининг сўнгги кўрсатмасига биноан, онлайн янгиликлар таркибини мукофотлаш учун умумий асос топиш учун улар билан виждонан музокаралар олиб бормаганликда айбламоқда.

Аввалроқ, Google муаллифлик ҳуқуқи бўйича низоларни тугатиш учун Франциядаги 121 ноширлик гуруҳига уч йил давомида 65 миллион евро тўлашга рози бўлган эди.

ЎҚИНГ: Google дастурчини серияли қотилга «айлантирди»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!