19 ГБ тезкор хотирага эга биринчи смартфон тизери эълон қилинди

19 ГБ тезкор хотирага эга биринчи смартфон тизери эълон қилинди

realme компанияси realme GT Master Series янги сериясининг смартфонларига бағишланган тизери эълон қилди. Постерда 19 ГБ тезкор хотирани ваъда қилинган, лекин аслида тегишли хотира чиплари томонидан жалб қилинган моддий RAM бундан кам бўлади.

ЎҚИНГ: realme янги – Dizo бренди остида 17 ва 24 долларлик телефонларини сотувга чиқарди

Буни алдаш эмас, балки маркетинг деб таърифлаш мумкин. Смартфон 12 ГБ оператив хотирага эга бўлади, қолган 7 ГБ эса хотирани кенгайтириш технологияси — смартфоннинг доимий хотирасида яратилган ва оператив хотира вазифасини бажарувчи виртуал бўлимга тўғри келади. 

Ушбу имконият нафақат Oppo, балки vivo ва Xiaomi смартфонларида ҳам мавжуд. ZTE эса 20 ГБли оператив хотирага эга смартфонни ваъда қилмоқда, аммо бу ҳолда ҳам ҳақиқий RAM камроқ бўлади (катта эҳтимоллик билан 16-18 ГБ), қолган ГБ эса виртуал хотирада бўлади.

ЎҚИНГ: realme атиги 95 долларлик 5G-смартфонни расман эълон қилди