Xiaomi илк робот-итини чиқарди: 1500 долларлик CyberDog салто ота олади! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  546
  •  14.08.2021 17:40

Xiaomi илк робот-итини чиқарди: 1500 долларлик CyberDog салто ота олади! («жонли» видео)

Хитой технологик гиганти Xiaomi куни кеча Mi Mix 4 смартфонини тақдим қилгани, яна MIUI 12.5 график қобиғининг яхшиланган MIUI 12.5 Enhanced Edition версиясини намойиш этганидан хабарингиз бор. Ўша тадбирида кенг оммага илк бор кўрсатилган яна бир маҳсулоти эса компаниянинг биринчи робот-ити бўлиб, унга CyberDog номи берилган, деб ёзади Daryo.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани кўрсатди (видео)

CyberDog роботи Nvidia’нинг автоном қурилмалар учун мўлжалланган Jetson Xavier NX модули билан жиҳозланган. Компания уни «сунъий интеллектга эга энг митти суперкомпьютер» деб атамоқда.

Оғирлиги уч килограмм келадиган робот-ит сониясига уч метр тезликда ҳаракатланишга қодир ва ярим автоном режимда ҳаракатланиш имконини берадиган сенсор ҳамда камералар билан жиҳозланган.

CyberDog’ни махсус дастур ёрдамида бошқариш мумкин. Робот атрофдаги вазиятни таҳлил қилади, маршрутларни яратади, белгиланган жойни аниқлайди ва тўсиқлардан қочади.

ЎҚИНГ: Робот-аскарнинг ҳақиқий исёнини «жонли» видеода кўринг!

Бу ҳали ҳаммаси эмас. CyberDog, шунингдек, қуйидаги вазифаларни ҳам уддалай олади:

  • овозга жавоб қайтариш;
  • ўз эгасининг ортидан юриш;
  • «панжа»сини узатиш;
  • орқага салто отиш.

Xiaomi’нинг маълум қилишича, биринчи босқичда «Xiaomi ишқибозлари, муҳандислар ва робототехникага қизиқувчилар учун» минг дона CyberDog ишлаб чиқаради.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Интернетда аллақачон CyberDog робот-кўппаги «жонли» кўрсатилган илк видеолавҳа ҳам тарқалди:

CyberDog роботи Boston Dynamics компаниясининг Spot номли тўрт оёқли роботига ўхшаш, аммо ундан... нақ 50 бараварга арзон – тахинан бир ярим минг долларга баҳоланган! Америкаликларнинг «темир ит»ини сотиб олиш учун 74,5 минг доллар тўлаш керак бўлади, лекин бу пулга Tesla Model S олиш мумкин! (+видео).

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг такомиллашган (ва қўрқинчли) роботлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.